ЮНEСКО Ироқнинг Бобил шаҳрини Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритди (фото)

0
67
Манба: Ироқнинг пойтахти Бағдод жанубида жойлашган Бобилнинг қадимий археологик ёдгорлигини умумий кўриниши./http://www.arabnews.com/ АҒР

Жума куни ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси Месопатамиянинг қадимги мегаполиси – Бобилни Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилишига овоз берди, дея хабар бермоқда Аrab news.

ЮНEСКО томонидан эътироф этилиши учун Ироқ ушбу мажмуани 1983 йилдан буён қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда. 10 квадрат километрлик катта мажмуанинг ҳозиргача фақат 18 фоизида қазиш ишлари тугатилган.

Бағдоддан тахминан 100 километр нарида жойлашган, Фурот дарёси кесиб ўтган шаҳар 4000 йил муқаддам қадимий Бобил империясининг маркази эди.

«Бобилсиз Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатини тасаввур қилиб бўладими? Бу ҳудди инсоният тарихида дастлабки бобларини тушириб қолдиришдек гап», деди Ироқнинг вакили ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мерос қўмитасида овоз беришдан олдинги нутқида.

Қўмита Озарбайжон пойтахти Бокуда, Бобил ва 34 та объектни, шу жумладан, Бразилия ва Буркина-Фасодаги қадимги ёдгорликларни Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритишни кўриб чиқди.

Ироқнинг эътирозларидан кейин қўмита Бобилни Бутунжаҳон меросининг “хавф остидаги объект” сифатида рўйхатга киргазмасликка қарор қилди.

«Бобил тарихда энг катта шаҳар бўлган,» – дейди ушбу объектни рўйхатга киритилишига ўз ҳиссасини қўшган Басрадаги қадимий буюмлар бўлими раҳбари Қаҳтан ал-Абид.

Бобилни Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилиши «объектни тадқиқ этиш ва ривожлантиришни рағбатлантиради» ва «сайёҳлар учун бепул реклама» бўлади, деб қўшиб қўйди у.

Шаҳар лой ғиштдан қурилган қадимги ибодатхоналари ва миноралари бўлган қалъалар шаҳри бўлиб, осма боғлари, Бобил минораси ва Иштар дарвозаси билан бутун дунёга машҳур.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг