Италияга ташриф буюрган Путин расмий Римни Россия билан Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беришини истайди.

0
865
Манба: REUTERS/ Яра Нарди (Yara Nardi)

Пайшанба куни Россия Президенти Владимир Путин Италия ҳукумати Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши учун кураш олиб боришини сўради. Италия янги Европа Иттифоқи раҳбарияти Москвага қарши санкцияларнинг самарасиз эканини тушинишида ёрдам беришига умид билдирди, дея ёзади Reuters агентлиги.

Путин, Италия бош вазири Жузеппе Конте билан Римда учрашганидан кейин матбуот анжуманида сўзлаган нутқида, Италиянинг Европа Иттифоқи ва Москва ўртасидаги алоқаларни яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларини кузатганлигини, аммо бундай ҳаракатлар турли ҳил омиллар билан чегараланганлигини тўла англаб етган.

Eвропа Иттифоқининг 28 та давлати Украинанинг Қрим яриморолини қўшиб олиниши ва Украинанинг шарқий қисмида Киев кучлари билан жанг қилаётган рус сепаратчиларини қўллаб-қувватлаганидан сўнг 2014 йилда Россияга қарши иқтисодий санкциялар киритган.

Ўтган йили собиқ россиялик агент Сергей Скрипал ва унинг қизи Англияда заҳарланиши Москава ва EИ муносабатларни янада чигаллаштирди. Британия бу воқеада Россияни айблади ва Европа Иттифоқи ҳамкорларини Москвага қарши санкцияларни кучайтиришга ундади.
Россия Скрипал ишига алоқадорлигини рад этади.

Италиянинг иккита, «5 юлдузли ҳаракат» ва Италиянинг ҳукмрон коалициясини кўпчилигини ташкил этадиган «Ўнг қанот» лигаси EИнинг бошқа ҳукуматларига қараганда кўпроқ Про-Россия (Россияпараст) позициясини ифодалади.

Ўтган йили ўз лавозимига киришишдан олдин, улар ЕИ санкцияларини бекор қилишни талаб қилдилар ва Лига раҳбари Маттео Салвини бир неча бор Москвага ташриф буюриб, Путинга қойил қолишини билдирган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг