Яманнинг учувчисиз самолёти Саудия аэропортига урилиб, 9 кишини жароҳатлади

0
803
Манба: Reuters/ Нил Шойхи (Nael Shyoukhi)

Саудия ҳукумати вакилларининг сўзларига кўра, Саудия аэропортларида содир этилган сўнгги ҳужумда, яъни сешанба куни Яман қўзғолончиларининг Абҳа аэропортига учувчисиз самолёти ҳужумидан кейин тўққиз киши яраланган. Бу хақда The Washington Post хабар бермоқда.

Саудия Арабистони матбуоти хабарига кўра, Саудия Арабистони раҳбарлигидаги ҳарбий коалиция жароҳатланганлар тўққиз нафар тинч аҳоли, жумладан, битта ҳинд ва саккизта саудиялик бўлганлигини ва ҳеч ким жиддий жароҳат олмаганини тасдиқлади.

Ўтган ойдан бери Ямандаги Ҳусий исёнчилари Саудия Арабистонига ракеталар билан бир неча бор ҳужум қилган ва Яқин Шарқдаги энг камбағал мамлакат – Яманда тинчлик ўрнатиш учун БМТ ва халқаро ҳамжамиятнинг ҳаракатларига кескин қаршилик қилиб келмоқда.

Сешанба куни исёнчилар телевиденияси Ал-Масира Саудия Арабистонининг Яман билан чегарасидан 125 километр шимолда жойлашган Абха аэропортига қарши «катта оператсия» бошланганини хабар қилди. Хусийлар 12 июндан буён Абха ва бошқа аэропортларга бир неча марта ҳужум уюштиришган.

АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция сўнгги тўрт йил ичида Яманнинг халқаро миқёсдаги тан олинган ҳукуматини тиклаш ва Эроннинг ўсиб бораётган минтақадаги таъсирини олдини олиш мақсадида Ҳусий исёнчиларига қарши курашмоқда. Можаронинг оқибатида ўн минглаб одам ҳалок бўлган ва миллионлаб одамлар жароҳатланган.

Сўнгги пайтларда Форс кўрфази минтақасида нефть танкерларига ҳужум ва бошқа баҳсли масалалар бўйича АҚШ ва Эрон ўртасида келишмовчиликлар юзага келган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг