Агар Америка Эронга ҳужум қилса, Эрон Исроилни ярим соат ичида кулини кўкка совуради.

0
5244
Манба: Berita Harian

Душанба куни «Меҳр» ярим расмий агентлиги Эрон парламенти вакилига кўра, Эрон Исроилнинг ярим соат ичида вайрон қилинишини билдирган, дея ёзмоқда Reuters агентлиги.

Ўтган ой АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон АҚШнинг учувчисиз учоғига зарба берганидан кейин, Эронга ҳаво ҳужумларини қилишини эълон қилиб, охирги дақиқаларда бу қарорини бекор қилган эди.

Ўтган ҳафта икки давлат ўртасидаги зиддиятлар ўз чўққисига етди. Вашингтон шунингдек, Эронни Форс кўрфазидаги кемаларига ҳужум қилишда айблаган, буни расмий Теҳрон рад этмоқда.

«Агар АҚШ бизга ҳужум қилса, Исроилни йўқликдан фақатгина ярим соат ажратиб туради», деди Эрон парламенти Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссиясининг раиси Можтаба Зоннур.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг