БМТ бош котиби “фалокатли” иқлим ўзгаришини олдини олиш учун чоралар кўришга чақиради.

0
93

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош котиби Антонио Гутерреш, иқлим ўзгариши таҳдидининг мунтазам равишда сайёрага зарар етказишини ва фавқулодда вазиятни олдини олиш учун чоралар кўриш кераклигини якшанба куни таъкидлаб ўтди.

Гутерреш, сентябрь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган «Climate Action Summit»га тайёргарлик кўриш учун «Абу Даби иқлим йиғилиши»да нутқ сўзлади.

«Иқлим ўзгариши ҳозирги кунда юз бермоқда … Дунёнинг илғор олимларининг таҳминларидан кўра тезроқ рўй бермоқда», деди БМТ Бош котиби.

«Бу муаммони ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатлар қилиш керак. Иқлим ўзгариши биздан кўра тезроқ “ҳаракат” қилмоқда», деди у.

«Ҳар ҳафтада иқлим ўзгариши сув тошқинлари, қурғоқчилик, иссиқ ҳаво тўлқинлари, ўрмон ёнғинлари ва қаттиқ бўронларга сабаб бўлмоқда», – дейди Гутерреш.

Унинг айтишича, «Биз ҳозирда шижоат ва зудлик билан ҳаракат қилмаяпмиз, дунёнинг баъзи қарор қабул қилувчилар эса ҳали ҳам бу хавф-хатарни сезгаётганлари йўқ».

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари, Париж шартномаси эмиссияни камайтириш ва глобал исишни жараёнини секинлаштиришига умид билдирди.

«Лекин биз биламизки, ҳатто Париж шартномасининг ваъдалари тўлиқ бажариладиган бўлса ҳам, асрнинг охирида ўртача ҳарорат камида уч даража кўтарилиши аниқ. Бу биз билганимиздек, ҳаёт учун фалокатлидир.

Гутерреш «Climate Action Summit»ни чақирди, чунки кўплаб мамлакатлар Париж шартномаси доирасида ўзларининг мажбуриятларини бажармадилар.

«Climate Action Summit – сиёсий, бизнес ва фуқаролик жамияти етакчиларига намуна яратиш учун имконият», – деди Гутерреш.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг