Вертикал фермалар 400 марта кўпроқ ҳосил беради (видео)

0
313
Манба: building-tech.org

Олимлар, бу асрнинг охирига келиб, Ер аҳолиси 11 миллиардга кўпайиши ва уларнинг барчасига нимадир бериб боқиш кераклигини тахмин қилишмоқда. Вертикал фермалар бугунги кунда ҳақиқий бумни бошидан кечираётган замонавий агротехнологиялардан бири – бу муаммони ҳал қилишлари мумкин.

Бельгия стартапи Urban Crops, ўсимликларни ўстирадиган бинафшаранг LED –чироқ остида ишлайдиган автоматлаштирилган тизимни ишлаб чиқди. Бинафша ёруғлик кўк ва қизил чироқларнинг комбинацияси орқали ҳосил қилинади, бу ҳосилни ўстириш учун идеал шароитларни яратади.

Ўсимликлар махсус субстратга жойлаштирилади. Ердан фарқли ўлароқ, у камроқ бактерияларни ўз ичига олади ва нисбатан кўпроқ стерил шароитлар пестицидларсиз амаллаш имконини беради. Озуқа моддалар сув билан гидропоника принципи бўйича келади.

50 квадрат метрлик тизим майдони, ишлаб чиқариш бўйича фермер хўжаликларининг 500 квадрат метридан олинадиган билан тенг. Ҳосил эса очиқ жойдагига нисбатан 2-3 баробар тезроқ бўлади. Шундай тарзда, вертикал фермалар одатдагидан 10 баробар кўпроқ самаралидир. Urban Cropsнинг 30 квадрат метрида, анъанавий фермер хўжалигида суғориш учун зарур бўлган сувнинг фақат 5 фоизини ишлатиб, кунига 220 гектар кўкат ўстириши мумкин.

Америкада бу трендга муносабат билдириб бўлишган. Aerofarms компаниясининг энг катта вертикал фермаси Нью-Жерси штатидаги Ньюарке ҳудудида жойлашган. У 14 164 квадрат метр майдонни эгаллайди ва йилига 900 000 кг дан ортиқ баргли ўсимликларни ишлаб чиқариши мумкин. Ушбу кўрсаткич ишлаб чиқаришига кўра фермер хўжаликларининг 139,931 квадрат метрга тенг.

Киото шаҳрида Spread дунёдаги биринчи вертикал фермани очди, у ерда фақат роботлар ишлайди. Ҳар куни улар «Сабзавотлар фабрикаси» да 30 минг бош кўкатлар йиғишади. Роботлаштирилган механизмлар бутун иш жараёнини бажаради: экин экишдан ва суғоришдан тортиб, ҳосилни ўриб йиғиштиргунга қадар.

Ҳозирги вақтда Spread ўзининг Kameoka ёпиқ турдаги фермасига эга бўлиб, ишчилар у ердан кунига 21 минг бош кўкат баргларини йиғиб олишади.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг