Трамп икки Корея ўртасида чегера зонада КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди ва ядровий музокараларни қайта бошлашга келишиб олди, дея хабар беради Reuters.
Икки раҳбар қўл бериб кўришиб, тинчлик музокараларини давом эттиришни бошлашган.
Трамп Ким билан бирга, қисқа вақтга чегарани шимолий томонга ўтди.
Бир неча дақиқадан сўнг улар Жанубий Корея томонга қайтиб, суҳбат учун Жанубий Корея президенти Мун Жага қўшилишди.
Кейин Трамп ва Ким бир соатча ёпиқ эшик ортида учрашув ўтказди.
«Учрашув жуда яхши ва жуда кучли бўлди … Биз муаммоларни қайта кўриб чиқишга рози бўлдик. Кўрамиз, энди нима бўларкин» дейди Трамп.
Трамп ва Ким илк маротаба ўтган йили июнь ойида Сингапурда учрашишган ва Корея ярим оролининг ядросизлашуви муносабатларини яхшилашга келишилган.
Бироқ, ўша пайтдан бери арзирли ҳеч нарса кузатилмади.