Трамп Шимолий Корея раҳбари билан икки Корея ўртасидаги чегара ҳудудида учрашади.

0
822

АҚШ президенти Дональд Трамп якшанба куни икки Корея чегарасида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашади, дея хабар бермоқда Reuters.

Жанубий Корея президенти Мун Же бу учрашувда ядровий музокараларни қайта тикланишига умид билдирди.

Трамп, Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтган G-20 саммитида иштирок этганидан сўнг, Мун билан музокаралар олиб бориш учун шанба куни кечқурун Сеулга келди ва унга КХДР раҳбари Ким билан учрашишни таклиф қилди.

Трамп ва Ким Чен Иннинг бу учрашуви бир йил ичидаги учинчи учрашуви ҳисобланади. Охирги марта 4 ой олдин Вьетнамнинг Ханой шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи саммитда учрашишган эди.

Трамп ва Мун биргаликда кучли қўриқланадиган чегарани зиёрат қиладилар. Трамп Жанубий Кореяга 2017 йилги сафари давомида ташриф буюришни истаган эди, лекин оғир туман бу тўсиқни бартараф этди.

Аввалроқ, Муннинг айтишича, Трамп ва Ким ўртасидаги чегара ҳудудида бўладиган келишув тарихий ҳодиса бўлади ва музокаралар муваффақиятли якунланишига умид қилади.

Трамп Мунга «ҳали етарли вақт» борлигини ва у шартнома тузишга шошилмаётганини айтди.

Шимолий Корея АҚШнинг Хавфсизлик Кенгаши қарорларига зид равишда ядровий ва ракета дастурларини амалга оширмоқда.

Шимолий Корея билан зиддиятларни юмшатиш АҚШ ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг