Ўз қўлингиз билан 30 км радиусни қамраб олувчи 3G/4G антенна йиғишингиз мумкин (схемалар)

0
424

Уяли алоқа минораларидан узоқда яшар экансиз, оддийгина бир қўнғироқ қилиб олиш ҳам катта муаммога айланади. 3G ва 4G канали орқали узатиладиган интернетни-ку, қўяверинг.

Аслини олганда, мазкур масалани нисбатан осон ва чиройли ҳал қилиш мумкин. Бунинг учун меҳнаткаш қўлларингизни ишга соласиз ва мўъжазгина антенна ясайсиз. Яхшиям-ки, бунинг учун ишлатиладиган ашёларни арзон ва бемалол топишингиз мумкин.

Материал ва асбоб-анжомлар

3G/4G антенна ясаш учун 140 мм узунликдаги М6 ёки М8 яхлит резьбали шпилька, ингичка металл парча, шпилькага тушадиган 12 дона гайка, 12 метр узунликда 2 дона коаксиал кабель сим. Шунингдек, ТВ кабель учун 4 дона F-разъем ва 2 дона переходникли Pigtail разъем керак бўлади.

Йиғиш

Ҳозироқ аниқлаштириб ўтамиз, 3G ва 4G антенналарни йиғиш параметри бир-биридан фарқ қилади. Ҳаммаси оператор фойланаётган диапазон частотасига боғлиқ. Бунинг учун телефонни олиб, тармоқ операторларига қидирув берамиз. Кўплаб 2G сигналлар орасидан ўзимизга керагини топиш керак. Айнан қайси оператор керакли қамровни беришини билгач, унга мос келадиган SIM-карта оламиз.

Қуйида турли сигналдаги антенна-пушкаларнинг тавсифи ва схемалари берилган.

Как самому собрать 3G/4G антенну с радиусом охвата до 30 километров

Как самому собрать 3G/4G антенну с радиусом охвата до 30 километров

Антенна йиғишда миллиметргача аниқликка диққат қилинг. Лекин бунинг мураккаб жойи йўқ. Аввал ингичка темир жестдан (суратда кўрсатилгандек) 6 та диск кесиб оламиз. Бунга энг тўғри келадиган материал мис пластиналардир. Оддий қайчида қирқиб олса ҳам бўлади. Дискларнинг диаметри (3G 2100 МГц антенна) учун 100, 74, 54, 39, 39, и 39 мм бўлиши керак. Дискларни кесиб олишдан олдин ўртадаги тешикларни очиб оламиз.

Как самому собрать 3G/4G антенну с радиусом охвата до 30 километров

74 мм ли дискда симни кавшарлаш учун четидан 11 мм оралиқдан тешик очамиз. Шу ернинг ўзидан ТВ учун коаксиал симлар ҳам маҳкамланади.

Иккинчи тешик ҳам биринчи тешикка нисбатан 11 мм ва 90 градус ташлаб очилади.

Иккита оддий телевизион F разъемдан чиқиб турадиган жойини синдириб ташлаб, 100 ммли дискка пресслаб қўямиз. Телекабеллар энг катта дискка ёпиштирилади. Ўрнатиб бўлгач, симлар кавшарланади. Антеннага ушлагич банд ўрнатамиз ва Pigtail разъемга маҳкамлаймиз.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг