БМТ экспертлари Қирғизистон ва Тожикистондаги инсонларнинг йўқолиб қолиш муаммосини ўрганишади

0
779
Манба: БМТ/ Л. Фелипе сурати. Бернард Дуҳайме БМТнинг мажбурий ёки ўз истамаган ҳолда йўқолиб қолиш ишлар бўйича ишчи гуруҳи раҳбари.

БМТнинг мажбурий ёки ўз истамасдан йўқолишлар бўйича ишчи гуруҳи аъзолари Қирғизистонга 25 июндан 30 июнгача ташриф буюради ва 30 июндан 5 июлгача Тожикистонга ташриф буюради. Бу хақда БМТ Янгиликлари хабар бермоқда.

БМТ экспертлари ҳар икки мамлакатда мажбурий йўқолиб қолиш ҳолатлари тўғрисида маълумот тўплаш ҳамда Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари томонидан бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганиш ниятида.

Ташриф давомида гуруҳ аъзолари йўқолган шахсларнинг қариндошлари, давлатларнинг расмий вакиллари, нодавлат ташкилотлар вакиллари ва тегишли БМТ агентликлари билан учрашадилар.

Ишчи гуруҳ раиси Бернард Духайме ва гуруҳ аъзолари Ҳенрикас Микевичусдан иборат делегация Бишкек ва Душанбега ташриф буюриб, икки мамлакатнинг бошқа минтақаларига ҳам ташриф буюради.

Якуний ташриф ҳисоботлари 2020 йил сентябрь ойида Женевада БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига тақдим этилади.

Мажбурий ёки ўзи истамаган ҳолда йўқолиб қолишлар бўйича ишчи гуруҳи 1980 йилда ташкил этилган. У бешта мустақил экспертдан иборат. Улар йўқолган кишилар хақида қариндош-уруғлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг ҳисоботларини кўриб чиқадилар. Ушбу хабарлар бир неча мезонларга жавоб беришига ишонч ҳосил қилиб, Ишчи гуруҳ ҳисоботларни тегишли давлатларнинг давлат органларига юборади ва тергов ўтказиш бўйича сўровнома талаб қилади.

Кўп мамлакатларда одамларни йўқолиб қолиш ходисалари содир бўлмоқда. Дунёда ҳар йили ўн мингдан ортиқ одам изсиз йўқолиб боради. Йўқолган одамларнинг аксарияти қуролли бўлинмалар ва гуруҳлар иштирок этадиган ички можаролар билан боғлиқ.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг