Соат билан яшаяпсизми? Норвегиянинг оролида эса «Эркин вақт» ҳодисаси.

0
82
Манба: Reuters/ Yannis Behrakis /www.nytimes.com/

Қуёшнинг ёзда мунтазам равишда нур сочиб туриши бошланиши билан Норвег ороли одамлари ҳам ўз ҳаётини расмий равишда «эркин» қилишни бошлайдилар, дея маълум қилади Тhе New York Times нашри.

Улар, қуёш Шимолий қутб ҳудудига яқин жойлашган Соммарой оролида чиққандан сўнг, маълум муддатгача ботмаган пайтда, жамият уюшмасига риоя қилиш мумкин эмас деб даъво қилишади.

Оролликлар 18 май куни чиққан қуёш, 26 июлгача ботмаслигини биладилар. Кунлар шу қадар узайиб кетадики, ўша вақтда оролдаги жудаям камчилик одам вақтни эътиборга олиб яшайди ва сиз дунёнинг турли қисмида кеча деб аталадиган сутканинг вақтида футбол ўйнаётган, сайр қилиб юрган, музқаймоқ еб ёки ўтларни парвариш қилиб юрган кўплаб одамларни учратишингиз мумкин.

Соммаройда вақт тушунчаси шундай ўзгариб туради, унинг 350 нафар аҳолисининг кўпчилиги дунёдаги биринчи марта вақт эркин бўлган ҳудуд бўлишини истаганлар учун тузилган петицияга имзо чекдилар.

Ўтган ойда Беледиядаги учрашувдан кейин бу фикр маъқулланди ва «Вақтни тщхтатамиз» кампаниясининг лидери Кжелл Ове Ҳвединг парламентга ушбу таклифни муҳокама қилишни сўраб мурожаат қилиш учун Осло миллий парламентига мурожаат қилди.

Оролларикларни айтишича, вақтсиз ҳаёт барча соатларни, ҳусусан, муддатларни, иш соатларини йўқ қилишни ва муайян фаолиятларни амалга ошириш учун вақтларни, масалан маълум вақтда тушлик ёки кечки овқат қилиш каби, белгиланган меъёрлар билан хайрлашишни англатиши мумкин.

Маълум бўлишича, Соммарой ёзида тун ёки кун вақтини соатларсиз билишнинг усуллари мавжуд. Оролга нисбатан қуёш позицияси ва рангини ўзгартириб туради: Бунда уфққа яқин нур сочиб турган тўқ сариқ рангли қуёш ҳозир тунлигини, қуёш баланд бўлганда, ҳозир кунлигини англатади.

Соммаройда режалар тузиш ҳам ўзгармайди, чунки кўплаб фуқаролар аллақачон белгиланган вақтдан фойдаланмайди. «Ҳеч қачон мен соат 6 да келаман», деб айтмаймиз. Биз доимо «Кейинчалик»деб айтамиз.” – деди жаноб Миккелсен.

Маълумот учун, Норвегия бу йил дунёнинг энг бахтли давлатларидан бири деб тан олинди ва бу жаҳоннинг бахтиёрлиги бўйича ҳисоботда Финляндия ва Даниядан кейин учинчи ўринга жойлаштирилди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг