Лондонлик дизайнерлар картошка чиқитларидан қурилиш ашёлари ишлаб чиқишди

0
279

Лондонлик дизайнерлар Роуэн Минкли и Роберт Никол тадқиқотчи Грег Купер билан биргаликда мум асосидаги қурилиш материаллари ўрнини босувчи паст ва ўрта пишиқликдаги ёғочтола плиталарга ўхшаш биопарчаланувчи ашё ишлаб чиқдилар.

Бу ашё Chip [s] Board картошка чиқитларидан тайёрланган, у заҳарли химикатлар ва формальдегиддан ҳолидир.

“Биз ҳозирда ишлатилаётган заҳарли, мўрт материаллар ўрнига янгича фойдаланиш усулини қўллаб, чиқитлардан янги ашё яратмоқчи бўлдик. Биз компания ва хусусий тадбиркорларга қимматга тушмайдиган маҳсулот яратишга ишондик” – дейди Chip [s] Board сайтида Минкли ва Никол.

Кашфиётчиларнинг таъкидлашича, Минкли ва Никол таҳсил олиш ва штатсиз ишлаш пайтида картошка пўчоғидан материал яратиш ғоясини топган. Бир қатор дизайнерлик ва саноат лойиҳалари устида ишлаш вақтида компания асосчилари қурилиш материаллари етишмаслиги ва бир хилда эканлигига ҳайрон бўлишган эди.

Янги ечим топиш борасида илҳомланган муаллифлар янги қурилиш ашёси яратишга интилишди. Ашёни вақтинчалик биноларни қуришда ишлатиш ниятида эдилар. Шунингдек, ашё бугунги кундаги кўпгина материалдан фарқли ўлароқ, атроф-муҳитга зарарсиз бўлиши ва утилизиция пайтида тезда парчаланиб кетиши керак эди. Натижада янги матьериал учун хом ашё сифатида картошка чиқитлари танланди.

Лондонские дизайнеры разработали строительные материалы из картофельных отходов

Замонавий ишлаб чиқарувчилар пластик ва ёғоч қипиқларидан иборат плиткаларни ишлаб чиқаришда ҳамма билган ўша канцероген – формальдегид каби одамлар ва атроф-муҳит учун заҳарли бўлган моддалар қўшишади. Бу материалларни қайта ишлаш мумкин эмас ва катта чиқинди уюми ҳосил қилади. Ишлаб чиқарилган МДФ нинг учдан бир қисми чиқиндига кетади ёки ёқиб юборилади.

Chip [s] Board бу муаммоларни табиий чиқитлардан тайёрланган материал ишлаб чиқариш билан ҳал қилади. Chip [s] Board ишлаб чиқарувчилари чиқитсиз саноатни йўлга қўйиб, зарарсиз ва биологик парчаланувчи маҳсулотга эришиш ниятидалар. Уларнинг маълум қилишича бундай маҳсулот анча вақт сувга ивитилгандан кейин парчалана бошлайди.

Инглиз саноатчилари яратган маҳсулотнинг аҳамияти ва инновация эканини тушуниш учун узоқ вақт озиқ-овқат саноати соҳасида ишлаган ва бу ернинг муаммоларини яхши биладиган мутахассиснинг фикрини билиш кифоя – “Картошка чиқитлари учун ташлаб юборишдан кўра кераклироқ ишга сарфлаш усули мана шу ишланмадир” – дейди McCain Foods (GB) Ltd минтақавий директори Ник Вермонт.

Chip [s] Board компанияси қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича қуйидаги маълумотларни беради: 2,2 минг картофелдан чиққан пўчоқ ёки 200 пакет чипсдан қолган чиқит қалинлиги 9 мм. бўлган 1 м2 CSB (ДСП аналоги)га, яъни қурилиш ашёсига тенгдир.

Картофель чипслари тайёрланганда чиқадиган чиқитларнинг тахминий миқдорини билиш учун бу маҳсулот саноати ҳажмини кўриб чиқиш кифоя. 2017 йили дунёда 817 млн. кг чипс ишлаб чиқарилган, 2021 га келиб эса ишлаб чиқариш до 843,6 млн. кг гача ошиши кутилмоқда.

Ўртача қадоқ 120 г бўлса, бу 6,808 млрд. пачка деганидир. Ишлаб чиқарувчиларнинг формуласидан фойдаланиб бу кўрсаткичдан қанча қурилиш панели ясаш мумкинлигини ҳисоблаб чиқиш мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг