Помпео Афғонистонга кутилмаган ташриф билан келди. Айтишича “тинчлик фурсати келган”

0
799

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео сешанба куни афғонистонликларни АҚШнинг 14 минг аскарини олиб чиқилишига олиб келадиган Толибон билан тинчлик музокараларини АҚШ иштирокисиз давом эттирмасликлари кераклиги ҳақида огоҳлантирди, дея хабар бермоқда The Wаshington Post.

Пойтахт Қобулга кутилмаган ташриф билан келган Помпео, 18 йил давом этган урушдан сўнг «тинчлик вақти келди», деди Ашраф Ғани билан учрашгандан сўнг.

Ҳиндистонга расмий ташриф билан кетаётган Помпеонинг Афғонистонда тўхташи, АҚШ мулозимлари ва Толибон етакчиларининг урушни тугатишга қаратилган музокараларнинг еттинчи раунди Қатарда ўтишини режалаштириш учун деб изоҳланди.

Помпео, Афғонистондаги президент сайлови олдидан 1 сентябрга қадар тинчлик келишувига эришишга умид билдирди. Музокараларда Толибоннинг хорижий қўшинларни, хусусан америкаликларни, олиб чиқиши талаблари ва Қўшма Штатларнинг жангариларни афғон заминига ҳужумларини тўхтатиш талаблари ҳақида сўз бориши кутилмоқда.

«Биз Толибонга ўз кучларимизни олиб чиқишга тайёр эканлигимизни аниқ кўрсатиб қўйган бўлсак-да, буни амалга ошириш учун ҳали келишувга эришганимиз йўқ», – деди Помпео Кобулда етти соат давом этган матбуот анжуманида.

Помпеонинг айтишича, Қўшма Штатлар охир-оқибат Толибоннинг Афғонистон ҳукумати вакиллари билан музокаралар олиб борилишини талаб қилади. Толибон ҳозиргача Афғонистон ҳукумати вакиллари билан гаплашишдан бош тортиб, уларни «қўғирчоқлар» деб атаган.

«Биз афғонларни ўз мамлакатлари келажагини белгилаш ва музокаралар олиб бориш учун биргаликда ишлашга ҳаракат қилмоқдамиз», деди у.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг