Бир нечта электр ускуналарни битта қувват манбаига улаб берувчи ари уясидек кўп хонали жиҳоз

0
89
Манба: building-tech.org

Корея Jinhwan Kim и Hyein Lee дизайнерлари битта манбага уланувчи ўзига хос кўптармоқли жиҳоз ишлаб чиқдилар. Уни Honey Strip (асалари уяси) деб аташди, чунки, ҳар бир уя олтибурчакли бўлиб, ростдан ҳам ари инига ўхшайди.

Бу ускунани яратувчилар қанотли меҳнаткашларнинг табиатидан бежизга илҳомланмаганлар. Олтибурчак, думалоқ ёки квадратдан фарқли ўлароқ, уя қуришда худди шунча “қурилиш материали” сарфланади, лекин кўпроқ ҳажмда асални сиғдиради. Шунинг учун ҳам, Honey Strip ижодкорлари шу шаклни танлашда, ҳар бир тармоқловчига бирваракайига яна бешта шундай элементни улаш мумкин бўлишини кўзда тутишган.

Разветвитель питания для подключения нескольких электроприборов к одной розетке «Медовые соты»

Ҳар бир тармоқловчи алоҳида бўлиб, мустақил штекери бор. Асосий қувват блокининг ўз сими ва 220 В розеткага улаш учун санчқиси бор, унга эса штекер ёрдамида битта розеткага хоҳлаганча бошқа уяларни уласа бўлади. Фақат электр манбаи нуқтасини зўриқтирмаслик учун меъёрга риоя қилинса бўлди.

Бу жиҳоз иссиқликка ва зарбага чидамли пластмассадан ишланган ва олтибурчак атрофи ёруғлик таратиб турувчи чироқчалари бор. Бу илиқ ёруғлик ускунани қоронғида топиб олишга ва чиройли кўринишига хизмат қиладиган чироқлари туфайли Honey Strip ни бирон кўринмайдиганроқ ерга беркитишни эмас, худди бир дизайнерлик аксессуар сифатида кўриниб турадиган жойда сақлашни ҳам хоҳлаб қоласиз.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг