Ўсимликларнинг акса уриши вирусларни тез тарқалишига ёрдам беради (видео)

0
267

Ўсимликларнинг «акса уриш» механизми (таранг юзадан томчиларнинг ажралиб чиқиши) майдонларда вирус, бактерия ва замбуруғларнинг тез тарқалишига ва кўпроқ ўсимликни нобуд бўлишига имкон беради. Бундай хулосага Халқаро биологлар гуруҳи томонидан келинди ва тадқиқот «Journal of the Royal Society Interface» журналида нашр этилди.

Кўпгина ўтлар ва ўсимликларнинг барглари сув ўтказмас бўлиб, сув томчиси барглар юзаси бўйлаб тезда пастга тушиб кетади. Барглардаги майда томчилар пастга тезда сирғаниб тушиб, таранг юзада пайдо бўлган ортиқча энергия кинетик энергияга айланади ва бунда баъзи томчиларнинг сачраши содир бўлади. Бу ўсимликнинг «акса уриши» дейилади.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, бу жараён натижасида томчилар 5 мм баландликкача сачрайди ва шамолда тарқалиб кетади. Бу томчилар ўзида ўсимликлар учун хавфли бўлган «Puccinita recondita» номли замбуруғини сақлаши мумкин, бу эса буғдойнинг қорамтир занги касаллигини келтириб чиқаради.

Тадқиқотда бунга қўшимча тарзда, замбуруғларнинг тарқалиши жадаллик билан содир бўлиши – бир соатда катта ўсимликнинг атрофидаги ўсимликлар билан ўнлаб замбуруғларни бўлишиши мумкинлиги келтирилади.

Айова Университети олимлари ўсимлик ва ўтларнинг уч ўлчамли тасвирини яратувчи тизим яратдилар. Дастур чангланиш механизмини ва қишлоқ хўжалигига доир билимларни яхшилашни янада чуқурроқ англашга имкон беради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг