Cалафийларнинг учта оқими

0
3367
Фото: ahmed.islam.kz

Савол: Айтишларича, салафийлар оқими хавфли (кучли радикал, хавфсиз (кучсиз радикал) ва мўътадил турларга бўлинар экан. Яъни, мадҳалийлар, сурурийлар ва такфирийларга. Улар ҳақида ва уларни бир-биридан қандай қилиб ажратиш мумкинлиги ҳақида батафсил гапириб бера оласизми? Улар қандай хусусиятлар билан фарқланади?

Жавоб: Аслида учала оқим ҳам ўзини асл мусулмонлар деб ҳисоблайди ва исломда “ваҳҳобийлар” оқими вакиллари ҳисобланади. Гуруҳларнинг ҳар бирига батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.

Мадҳалийлар деб, Робиъ ибн Ҳадий Мадҳалий (1932 йил туғилган) қаршалари тарфдорлари бўлган мадиналик салафийларга айтилади. 1991 йил юзага келган сиёсий вазият Саудия Арабистони ҳукуматини ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базасини жойлаштириш масаласини кўтаришга мажбур қилди, бу эса олимлар ўртасида ихтилофга олиб келди.

Бир гуруҳ олимлар АҚШ қўшинларини Муқаддас ерга киритиш куфр саналади деб ҳисобларди. Келиб чиқиши Эфиопиялик бўлган Муҳаммад Омон Жомий бошчилигидаги бошқа бир гуруҳ расмий ҳукумат позициясини қўллаб чиқди ва бунга қарши бўлганларни ҳаворижлар, деб атади.

Ҳукуматга сўнгги фикр ёқиб тушди ва шу тариқа Саудия ҳудудида «Жомия» оқими пайдо бўлди ва ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлана бошлади. Расмий ҳукумат ҳимояси остида ушбу оқим вакиллари ўз позицияларини кучайтириб олди ва уларнинг фикрларига қўшилмайдиганларни гумроҳликда ва ўз ҳокимларига қарши чиқишда айблай бошладилар.

Робиъ ибн Ҳадий Мадҳалий ушбу ғоянинг давомчиси бўлди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, гарчи унинг ўзи ҳам йигирма йилга яқин вақт давомида «Ихвон ал-муслимун» тарафдорлари қаторида бўлган бўлсада, Мадҳалийнинг позицияси Саид Қутб ва «Ихвон ал-муслимун» мафкурасига ўзига хос реакция бўлди. Бироқ кейинчалик у Саид Қутб позициясини очиқ танқид қила бошлади ва ҳатто шу мавзуда китоб ҳам ёзди. Уларга ҳуш келмайдиган сурурийларни улар «ихванийлар», «қутубийлар» ёки «ҳаворижлар» деб атайдилар ва ўз маслакларини оқлашга ҳаракат қиладилар.

Уларнинг маслаклари негизини ҳамма нарсада ҳокимларга бўйсуниш тамойили ташкил қилиши сабабли, Яқин Шарқдаги диктаторлик режимлари ушбу оқимни қўллаб-қувватладилар ва ҳатто улардан ҳукуматга қарши чиқадиган айрим радикал оқимларга қарши курашда фойдаландилар ҳам. Кейинчалик оқим барча араб мамлакатларида кенг тарқалди.

Албатта, улар ўзларини мадҳалийлар деб атамайди ва бу номни улар учун дин душмалари ўйлаб топган деб ҳисоблайди. Бироқ уларнинг шайхлари ўз таълимотларида Робиъ ибн Ҳадий Мадҳалий ғояларига асосланади. Улар тақлидни (мазҳаб имомлари ортидан) инкор қиладилар, лекин шу билан бир пайтда улар учун ўз шайхларига эргашиш нормал ҳолат ҳисобланади.

Бошқаларни қоралаш учун қўлидан келган барча ишларни қилиб, фақат ўзларини асл салафийлар ва Аҳли Сунна вал Жамоа вакиллари деб ҳисоблайди.

Мадҳалийларнинг ҳисоблашича, ҳозирги мусулмонлар тавҳиднинг асосий таркибий қисмларидан бири – улуҳийани (Ибн Таймияга мувофиқ, таржимон изоҳи) бузиб кўрсатади ва шу сабабли исломни бидъат ва хурофотдан тозалашга даъват қилади. Шу сабабли мадҳалийлар салафий-такфирийлар орасида энг ҳурматли саналади.

Уларнинг энг севимли мавзуси бидъатдир. Улар бидъатни яхши ва ёмон турларга ажратадиганлар фикрларига қўшилмайди. Гарчи жиҳод масалаларида улр мўътадил ҳисоблансада, 2000 йил улар мусулмонларни Индонезиядаги қуролли тўқнашувларда иштирок этишга даъват қилган пайтда уларнинг маслаклари вазиятга қараб ўзгаришини намойиш қилди.

Бундан хулоса чиқариш мумкинки, сиёсий вазият ўзгарган ҳолларда улар осонлик билан ўз маслакларини ўзгартириш мумкин экан.

Улар эргашадиган шайхлар: Ибн Таймия, Ибн Қаййум, Муҳаммад ибн Абдул-Ваҳҳоб, Абдул-Азиз ибн Боз, Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин, Солиҳ Фавзан, Насруддин Альбоний, Абдулмуҳсин ибн Бадр ал-Аббад, Робиъ ибн Ҳадий Мадҳалий (Саудия Арабистони), Ясир Бурхами (Миср), Муқбил ал-Вадии (Яман), Муҳаммад Омон Жомий, Фалих ал-Харби, Фарид Малики, Тарахиб Даусари, Абдуллатиф Башамил, Абдул-Азиз Аскар ва бошқалар.

Гарчи уларни мўътадил деб ҳисоблаш қабул қилинган бўлсада, ҳукуматга қарши чикишлари билан ажралиб турган Муҳаммад Абдулваҳҳоб қолдирган қонли йўл шуни кўрсатадики, уларнинг ҳукуматга содиқлиги оддий бир ниқоб холос (мадҳалийлар айнан Ибн Абдулваҳҳоб маслакларига риоя қилади, тарж. изоҳи).

Мисоллардан бири шундаки, улар расман мамлакатдаги расмий ҳукуматга бўйсунган ҳолда, шу билан бир пайтда бошқа мамлакат мусулмонларининг расмий идораларига бўйсунишдан бош тортади ва мусулмонларни имомларга қарши гиж-гижлайди. Улар кўп сонли сайтлари билан интернетдан жуда самарали фойдаланади.

Афсуски, улар ҳукуматга қарши чиқмайди деган янглиш фикр шунга олиб келдики, маълум бир доираларда мадҳалийлардан бошқа салафийлар секталарига қарши фойдаланиш ғояси кўтарилмоқда. Бошқа салафийлар каби, мадҳалийлар халқининг айрим удумлари ва урф-одатларининг мазмунига чуқур кириб бормасдан, йўл қўйш мумкин бўлмаган бидъат ва ҳатто ширк тоифасига киритиб қўяди. Гарчи улар намоз ўқимайдиганларга такфирни кам чиқарсада, амалда уларнинг кўпчилигини мусулмонлар деб ҳисобламайди.

Сурурийларга келадиган бўлсак, улар Саудия Арабистони ҳудудида АҚШ қўшинларини жойлаштиришга қарши чиққан ва ҳукуматни куфрда айблаган Мадина жамоатига мансубдир. Уларнинг раҳнамоси Сурияда туғилиб ўсган Муҳаммад Сурурийдир. Айтишларича, «сурурийлар» номини уларга Албоний берган ва уларни «умма ҳаворижлари» деб атаган.

Муҳаммад Сурури 50-60-йилларда «Ихвонул Муслимун» ташкилотининг фаол аъзоларидан бўлган. Саид Қутбнинг адолатсиз ҳукмдорга қарши кураш ғоясини қўллаб-қувватлаб, у ихванийларни анъанавий суннийликка амал қилиш йўлида ислоҳотларга чақирди. Бироқ суриялик ихванийлар бундай ёндашув ихванийларнинг ҳукумат адолатсизлигига қаши курашдаги позициясини сусайтиради, деб ҳисобладилар.

1967 йил ихванийларнинг Сурия ҳукумати билан тўқнашувлари натижасида Мухамад Сурурий Саудияга қочиб кетди, ва бу ерда ўз қарашларини тарғиб этишни давом эттирди. Унинг энг катта муваффақиятга эришган шогирди – Салман Авда, вақт ўтиши билан саудиялик сурурийлар етакчисига айланди.

Бироқ, салафийлар етакчиларининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланагн Робиъ ибн Ҳадий Мадҳалийнинг ҳукуматга кўп сонли мурожаатлари ва шикоятларидан оқибатида Сурурий Англияга қочиб кетди.

Бу мадҳалийлар ва сурурийлар ўртасидаги душманлик сабабларидан биридир. Мадҳалийлар сурурийларни «қутбийлар, ихванийлар ва ҳаворижлар», ҳамда «такфирийлар» деб атайди. Лондон шаҳрида араб тилида чиқадиган «Шарх ал-Асват» газетаси уларни Ибн Таймия ва Саид Қутб ғояларининг аралашмаси деб атаган.

Сурурийлар гарчи нисбатан мўътадил (такфирийларга қараганда) ҳисоблансада, барибир ўта муросасизлиги билан ажралиб туради. Улар ҳукумат кофир мамлакатлар билан ҳеч қандай муносабатларга киршимаслиги лозим деб ҳисоблайди.

Саудиялик сурурийлар беш марта намозни адо этмайдиганларга такфир чиқаради. Бу кейинроқ Ибн Абдулваҳҳоб томонидан сиёсийлаштирилган Ибн Таймия ғояларига мос келади. Айнан саудиялик сурурийлар «араб баҳори» бошланишига ғоявий тайёргарликнинг фаол қатнашчилари бўлган деб ҳисобланади.

Сурурийларнинг ғоявий етакчилари қуйидагилар: Носир Умар, Салмон Авда, Оиз Қароний ва бошқалар.

Қозоғистонда уларнинг бир қанча жамоатлари мавжуд. Улар ДУМК каби диний уюшма ташкил қилганлардан саналади. Уларнинг ўз амирлари, кенгашлари (шўро) бўлган, молиявий ва таълим марказлари ташкил қилинган. Қозоғистон сурурийларининг биринчи етакчиси – Ислом маданият маркази ўқитувчиси Муҳаммад Абдуссамаддир. Сурурийлар ҳам, мадҳалийлар ҳам Аҳли сунна вал-жамоа имомлари бўлган имом Мотуридий ва имом Ашъарийни адашган файласуф-каломчилар деб ҳисоблашади. Бу эса уларнинг Исломни чуқур тушунишга қодир эмаслигининг натижаси ҳисобланади.

 

Манба 

azаn.кz сайтидан Абу Муслим таржимаси

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг