Америка Қўшма Штатлари ҳарбий ҳаво кучлари (ҲХК) ҳарбий базаларни ва муҳим инфратузилма объектларини дронлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган ТНОR номли микротўлқин тизимини намойиш этди. Бу ҳақида The Verge нашри ёзмоқда.
Тизим ҲХК тадқиқот лабораториясининг муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, дронларни ўчириб қўйиш учун қисқа микротўлқинлардан фойдаланади. Тадқиқот ишлари 18 ой давом этди ва 15 миллион долларга баҳоланди, дея таъкидланади нашрда.
THOR – бу, асосан кўп вақт махсус контейнерда сақланадиган ва ҳар қандай пайтда кўчирилиши мумкин бўлган мобиль тизимдир.