АҚШ матбуоти хабарига кўра, Ким Чен Ин Трампдан «яхши мактуб» олди.

0
562

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин, президент Трампдан «яхши мактуб » олди ва Шимолий Корея оммавий ахборот воситалари якшанба куни берган баёнотида, Ким америкалик ҳамкасби нимани назарда тутаётганини жиддий ўйламоқда деб маълум қилади Thе Washington Post пост.

Ушбу ойнинг бошида Трамп, Кимнинг «яхши мактуб»ини олганини эълон қилганди, бу феврал ойида бўлиб ўтган Ханой саммити муваффақиятсиз якунлангандан бери давом этаётган иккаласи ўртасидаги сукунатни бузди.

Ким «мамнуният билан тўлдрилган мактубнинг ажойиб контентга эга эканлигини» билдирди.

Оқ Уй мактуб юборилганини тасдиқлади ва хатлар алмашиш икки етакчи ўртасидаги учинчи саммитга йўл очиб бериши мумкинлиги ҳақида спекуляция мавжудлигини айтди.

Трамп 29-30 июнь кунлари Жанубий Кореянинг пойтахти Сеулга боради ва баъзи экспертлар сўзларига кўра, у Ким билан Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги чегара ҳудида учрашишини режалаштирмоқда.

Жанубий Корея Президентининг берган баёнотида, мактуб алмашинуви маъқуллаб, «бу икки давлат ўртасидаги музокараларни рағбатлантирмоқда» дея билдирди.

Қўшма Штатлар ва Шимолий Корея ўртасидаги тинчлик жараёни ва ядровий масалалар бўйича музокаралар Ханой саммитининг муваффақиятсизлигидан буён тўхтаган эди.

Шимолий Корея бомбардимон салоҳиятга эришиш ниятини қисман қайтариб олиш ҳисобига барча муҳим иқтисодий санкцияларни бекор қилишни талаб қилди, аммо мавжуд бўлган ядро арсеналидан воз кечишни хоҳламаяпти.

Аввалроқ, Шимолий Кореянинг ядровий иншоотлари ва қурол-яроғ  етказиб бериш эвазига уни қўллаб-қувватлаган ҳолда, Трамп Кимга «катта битим» деб аталган шартномани таклиф қилганди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг