Искандар томонидан фатҳ этилган Дарий салтанати нима учун Искандарнинг ўлимидан кейин унинг ворисларига қарши қўзғолон қилмади?

0
288

Фатҳ этилган давлатда ҳокимият ўрнатишга нечоғлик куч ва меҳнат сарфлаш кераклигини ҳисобга олиб, таҳлил қилинадиган бўлса, бир нарса ҳайрон қолдириши мумкин – буюк Искандар Мақдуний (Александр Македонский) бир неча йил давомида бутун кучини Осиёни босиб олишга бағишлаб, ўзи эса тез орада вафот топганидан сўнг, мухолифат бош кўтариб, пароканда бўлиб кетиш ўрнига, тинчгина Искандарнинг ворисларига бўйсунди.

Давлатни бошқариш ҳеч бир қийинчилик туғдирмади, лекин, шуҳратпарастлик оқибатида бошига бало орттирган ворислар давлатни таназзулга гирифтор қилишди.

Буни тушунтириш учун, тарихда ҳамиша бўлганидек, ҳукмронлик қилаётган салтанатлар икки хил бўлиши хақида эслатиб ўтамиз – ҳукмдор ўз инояти билан юқори лавозимларга тайинлаган аъёнларининг ёрдами билан бошқарувчи салтанат ва ҳукмдорга хуш ёқмаса-да, қадимий зодагонлар наслидан бўлгани учунгина салтанат тепасида – ҳукмдор атрофида юрган давлат. Бу боёнлар ўзларининг ота мерос ҳокимияти ва тобеин фуқароларига эга.

Ҳукмдор давлатни ана шундай боён амалдорлари воситасида бошқарадиган бўлса, у кўпроқ қудратга эга бўлади. Турли шаклдаги салтанатларнинг бошқариш усулига, турк султони ва француз қиролини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Турк монархияси бир ҳукмдорга бўйсунади; давлатнинг барча кучли томонлари унинг хизматида бўлади; мамлакат туманларга бўлинади – яъни, султон ўз ноибларини тайинлайдиган санжаклар, султон ўз қарорига кўра амалдорларни ўзгартириб, жойларини алмаштириб туради.

Франция қироли, аксинча, ўз содиқ фуқароларига эга бўлган кўп сонли аристократ аъёнлар иштирокида давлатни бошқаради. Бу зодагонлар баъзи шундай имтиёзларга эга бўлганлар-ки, ҳатто қирол бу масалага беизн даҳл қила олмаган. Агар бу давлатларни таққослайдиган бўлсак, султон салтанатини енгиш қийин эканлигини кўрамиз, лекин уни босиб олгач, бошқариш осон кечади.

Франция эса аксинча, маълум маънода, унинг устидан ғалаба қозониш осонроқ, лекин бошқариш мураккабдир.

Султоннинг ҳокимиятини эгаллаш осон эмас, чунки фотиҳ бирон бир маҳаллий ҳокимнинг қўллаб-қувватлашига умид қилиш мумкинми, йўқми, ёки султоннинг яқин аъёнлари орасида исён кўтарилиши салтанатни қўлга киритишига ёрдам берадими-йўқми, билиш мушкул бўлган.

Юқорида таъкидланганидек, султонга яқин бўлган бейларни оғдириш қийин бўлган, оғдирди ҳам дейлик, лекин халқни ўз ортидан эргаштира олмаса, бейлардан нима фойда бўлиши мумкин?

Султонга ҳужум қилган куч бор-ки, салтанат амалдорларининг бир овоздан унга қаршилик кўрсатишларига тайёр бўлиши ва султоннинг мулозимларига эмас, ўз кучига таяниши керак бўлган. Бироқ, агар султон устидан ғалаба ҳақиқий жанг майдонида, унинг қўшинларини очиқ жангда мағлуб этиб қозонилган бўлса, фотиҳ учун султоннинг қондошларидан бошқа ҳавф қолмайди. Агар улар ҳам тор-мор этилган бўлса, ҳеч нарсадан қўрқмаса бўлади, чунки фотиҳдан бошқа ҳеч ким халқни бошқара олмайди. Ғалабадан олдин халқнинг қўллашига мутлақо умид қилиб бўлмаган, ғалабадан сўнг эса халқ унга осонликча бўйсунади.

Франция каби давлатларда вазият жуда фарқ қилади: биронта барон билан тил бириктириш мумкин, чунки қиролдан қониқмайдиган ва ўзгаришларни кўнгли тусаб қолган биронта амалдор албатта топилади. Шу сабаблар фотиҳнинг мамлакатга киришини ва ғалабасини осонлаштириши мумкин.

Аммо бундай давлатни сақлаш жуда қийин, чунки уни қўллаганлардан ҳам, куч билан қўлга киритилган томондан ҳам хавф остида қолади. Бу ерда ҳукмдорнинг оиласини йўқ қилиш етарли бўлмайди, чунки ҳар доим янги тартибсизликни бошлашга тайёр бўлган баронлар бўлади; ва уларнинг даъволарини қаноатлантирилмаса, улар бу ҳукмдорни ҳам биринчи имконият туғилиши биланоқ, салтанатдан маҳрум қилишади.

Агар биз яна Дарий салтанатига қайтадиган бўлсак, уни султон ҳукмронлигига ўхшатсак бўлади. Нега-ки, Искандар уни бир зарба билан эзиб ташлаб, очиқ жангда Дарий қўшинини бутунлай мағлуб этган. Бундай ғалабадан кейин кўп ўтмай Дарийнинг ўлими юз бергач, унинг ворислари салтанатнинг мустаҳкамлиги борасида ҳеч нарсадан қўрқишига ҳожат йўқ эди. Дарий валиаҳдлари ўзаро келишувда яшасалар, ўзлари фитна чиқармасалар, беармон ҳукмронлик қилишлари мумкин эди. Ҳолбуки, Франция каби давлатларда суверен бундай беташвиш ҳукмронлик қила олмайди.

Испанияда, Францияда, Юнонистонда, кўплаб кичик давлатлар бўлган, улар томонидан доимий равишда римликларга қарши қўзғолонлар кўтарилиб турган. Қадимги давлат тизимига амал қилган даврларда Рим салтанати у қадар мустаҳкам эмасди. Лекин бундай давлатчилик анъанаси унутилиб борар экан, римликлар ўз қудрати ва ҳукмронликда барқарорлиги туфайли мазкур мамлакатларда ўз кучларини қатъият билан мустаҳкамладилар.

Кейинчалик, римликларнинг ўзаро урушлари пайтида, рақобатчиларнинг ҳар бири ўзининг мустаҳкам ўрнашган қишлоқларни курашга тортардилар. Дастлабки ҳукмдорлари йўқ қилинган маҳаллий аҳоли, римликлардан бошқа ҳукмдорларни мутлақо тан олмадилар.

Агар буларнинг барчасини инобатга оладиган бўлсак, Искандар қандай қилиб Осиёдаги қудратини осонлик билан ушлаб турганини билиб оламиз, Пирру ва унга ўхшаган бошқалар ўзлари фатҳ қилган давлатларни сақлаб қолишга жуда қийналган. Бунинг сабаби ғолибнинг қанчалик жасурлиги ва кучли эканлигида эмас, балки фатҳ қилинган давлатларнинг тузилишидадир.

 

Николо Макиавелли. Ҳукмдор

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг