Нотўғри белгиланган қибла 67 йилдан кейин тўғирланди

0
1508
Манба: www.memurlar.net

Янги тайинланган имом 67 йиллик нотўғри қиблани тўғрилади, дея хабар беради Туркиянинг www.memurlar.net интернет нашри.

Манисанинг Юнус Эмре туманига қарашли Авдал маҳалласида 1952 йилда ибодат учун очилган масжидга имом бўлиб тайинланган, 26 ёшли Месут Куртдере ўзининг уйидаги қиблани ҳисоблаб, аниқлаб кўриш учун, масжид қибласини текширганида 45 даражада нотўғри тарафда эканини билиб қолди. 45 даража чапга қараб сурилган масжид қибласи чизмалар чизилиб тўғриланди.

Масжидда қўл телефонидаги дастурларидан ва компас ёрдамида ҳисоблаш ишларини олиб борган Куртдере, қибланинг 45 даража чапга силжиганини аниқлагач, вазият хақида Юнус Эмре тумани муфтийлигини хабардор қилди.

Туман муфтийси Меҳмет Бакир ва муфтият ҳайъати билан бирга олиб борилган аниқлашлар натижасида қибланинг 45 даража чапга сурилгани аниқланди. Масжид қибласи нотўғри экани хақида маълум қилганида маҳалла аҳли тарафидан бу хабар оғир қабул қилинганини айтган Куртдере, «Ўзимга ажратилган уй қибласини топиш учун масжидга келганимда, масжидни қарийб 45 даража нотўғри эканилигини билдим. Дарров вазиятни муфтиятга маълум қилдим. Муфтийлик ҳайъати эртасигаёқ бу ерга келдилар. Ўлчаш ўтказилиб, аниқликлар киритилди. Масжид қарийб, 70 йилдан бери фаолият кўрсатади. Ўша даврда тахминий ўлчовлар билан ўлчанган. Қишлоқ аҳли фикри билан қибла тахминий белгиланган.

Буни жамоатга айтганимда, масжид имоми бўлганим учун бироз вазминлик билан қабул қилдилар. Бир нечталари ҳафа ҳам бўлди. Кўп ўтмай муфтиятга хабар бердик. Улар ҳам қибла ўлчовлари нотўғри бўлганини аниқлаб, тўғрисини белгилагач, бутун маҳалла аҳли хотиржам ҳолда, намозларида давом этдилар. Муфтий ҳайъати ўтган шунча йиллик намозларида ҳеч қандай муаммо бўлмаганини айтганидан сўнг, кўнгиллари янада таскин топди», дейди.

Бошқа масжид имомларини ҳам масжидларидаги қиблани ҳисоблашни тавсия қилган Куртдере, «Ҳамма имом биродарларимизга бутун Туркия миқиёсида муфтийликлар бир ҳайъат ташкил қилиб, масжидлардаги қиблаларни нотўғри нисбатларини ҳисоблаб, шунга кўра қайта тузатишларини тавсия қиламан», дейди.

Масжид 1951 йилда қурилганини айтган масжид жамоатидан Ҳудайи Авжан, «Келиб кетган қишлоқ аҳли имомларимиздан бирортаси буни фарқига бормаган. Янги келган имомимиз бунинг фарқини билди. Муфтиятни чақирди. Нима қилиш кераклигини сўради. Муфтият ҳайъати келиб аниқлаб, тузатишлар киритилди. Меҳроб тескари бўлиб қолди, аммо ҳозир ҳам намозлар давом этяпти. Ёш имом буни фарқига бориб, хатони топганига хурсанд бўлдик. Қарийб 70 йилдан бери бу ерда намоз ўқилади. Аллоҳ қабул эцин. Имомимиз ёш экани, мияси яхшироқ ишлагани учун бу хато тузатилди» дейди.

Авдал маҳалла раиси Рамазан Айкутлу, 26 ёшли имом Месут Куртдеренинг бу иши учун ташаккур изҳор қилиб, масжид меҳробини тузатиш учун саховатпешалардан ёрдам кутишларини айтди.

 

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг