Хитойнинг капитализм сари йўли

2
667
Манба: http://impulse-tech.su

Ушбу мақолада мен оддий сўз билан Хитойнинг капитализм сари йўли хақида – яъни, иқтисодий режалаштириш ва очарчилик даҳшатларидан, – капитализм ва бозорнининг ғалабасига қадар йўли хақида сўзлаб бермоқчиман (давлат аралашуви сақланиб қолинган ҳолдаги тузатишлари билан).

Муаллиф: Павел Лунин

 

Мао Цзэдун даври

1949 йил Хитойда фуқаролар уруши тугайди ва Хитой Коммунистик партиясининг диктатураси ўрнатилади ва Хитой Халқ Республикаси ташкил этилади. Мао Цзэдун – Хитой коммунистларининг етакчиси, иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун Совет тажрибасини тадбиқ этади. Аввалида 1947 йилдан 1952 йилгача бойларнинг ерлари камбағаллар фойдасига тортиб олинади, аммо бу қисқа муддатли ислоҳотлардан сўнг, жамоалаштириш (коллективизация) бошланади.

1953 йил Хитойда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини марказлаштирилган ҳолда тайёрлашга ўтади. Қишлоқдаги джеҳқонлар ер мулкини йўқотишади – дастлаб, давлат ерни кооперативларга, кейин эса коммунларга ўтказади. 1956 йилда Мао «қишлоқда социализмнинг келажаги» ни мамнуният билан эълон қилади. Бироқ, буларнинг барчаси иқтисодиётни ўсишига рағбатлантирмади – уни фақат СССРнинг ёрдами сақлаб қолган эди ва шунинг учун 1958 йилдаги “Катта сакраш”, иқтисодий ўсиш муаммосини ҳал қилиш керак эди. 15 йил ичида Буюк Британияни пўлат ишлаб чиқариш ҳажмигача етказиш ва ундан ўзиб кетиш режалаштирилади.

Мухтасар қилиб айтганда, Катта сакраш, барча коммуналарни бирлаштиришни (қайсики, у ерда кишилар учун хусусий соҳа мавжуд эмасди) ва энтузиазм (ғайрат) билан иқтисодий тараққиётни амалга оширишни мақсад қилган эди. Бироқ, рағбатлардан маҳрум бўлган деҳқонлар, қўлларида парчаланиб кетадиган «пўлат» эритишаётган бир пайтда, колхоз ерлари бўш ётар эди (ваҳоланки, мисли кўрилмаган ҳосил режалаштирилган эди). Ушбу «мисли кўрилмаган ҳосил» натижасида 30 дан 40 миллионгача хитойликлар ўлиб кетишган эди. 1960-йилларнинг бошларида ўзига ишонган Мао Цзэдун Катта сакраш сиёсатидан воз кечишга қарор қилади. Жамоат тартиби тикланди ва иқтисодиёт 1966 йилда, токи Маданий инқилоб бошланганига қадар, секин-аста тиклана бошлайди.

Маонинг Маданий инқилоби, партиянинг либерал қанотига ҳужум қилиш билан бошланади. Дастлаб, Марказий Кўмитада, кейин эса матбуотда кураш жамиятнинг либерал қисми – асосан зиёлилар билан бошланади. Пекин университетида ўзларини “хунвэйбин”- «қизил соқчилар» деб атайдиган талаблардан иборат гуруҳ ташкил этилади. Армия кўмаги билан “хунвэйбин” умумхитой харакатига айланади. 1966 йил август ойида, митингда Мао ўз нутқида ҳаракатни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдиради. Расмий репрессияларга қўшимча равишда, хунвэйбинларнинг ўзбошимча шафқатсизликлари кучаяди. Хунвэйбинларнинг террори бутун мамлакатни ва бутун жамиятни қамраб олади.

Оддий хитойликлар назоратсиз зўравонликларга, қийноқлар ва ҳатто ўлимга дучор бўлишади – кўпинча беҳуда баҳоналар сабаб бўлади. Хунвэйбинлар қимматбаҳо санъат асарларини, йирик биноларни, баъзан меъморий ёдгорликларни, монастирлар ёки маъбадлар сингари биноларни жуда катта миқёсда йўқ қилишади. Мамлакатда бетартиблик вазияти юзага келиб қолганини англаган Мао, инқилобий террорни тугатишга қарор қилади. Хитой эса тўлиқ харобалар устида қолади …

1976 йилда иккита юрак хуружидан сўнг, Мао вафот этади. Унинг сиёсати оқитаида, 1978-йил деҳқонларнинг учдан икки қисмини даромади, 1950-йилларга нисбатан кам бўлган, учдан бир қисминики эса ундан ҳам пастроқ бўлган ва ҳатто Япония босиб олишданг олдинги 1930 –йиллардаги даражага ҳам етмаган. Хитой чуқур инқирозга юз тутди, мамлакат ва кўплаб соҳалар фалаж бўлди. Хитойнинг муваффақияти – масалан, саводхонликни ошириш ёки ўз атом қуролларини яратиш сиёсати – Маоники эмасди, балки мутахассислар кўринишида советларнинг ёрдами ва иттифоқдошга йирик миқдорда берилган дотациялар натижаси эди.

 

Дэн Сяопин ислоҳотлари

Буюк мурувватнинг ўлимидан сўнг ўтиб, бир неча ой ичида, Дэн Сяопин кабинет ичидаги курашлар натижасида Хитойнинг амалдаги раҳбарига (де юре, бу лавозимни ҳеч қачон эгалламаган) айланади. 1980 йилда Дэн Сяопин ўзининг юқори лавозимга бўлган интилишини якунлаб – Маонинг вориси – Хуа Гофэнни ХХР бош вазири лавозимини ҳамда Хитой Коммунистик Партиясини ўз қўлига олади. Шунингдек, «Пекин баҳори» даврида «маданий инқилоб» ни танқид қилишига йўл қўйилади, қурбонлари реабилитация қилинади, натижада Дэн Сяопингнинг машҳурлиги фақат ўсиб боради.

Дэн Сяопин даврида, Хитой очиқлик сиёсатини эълон қилади. Ташқи савдо ҳажмлари жадал ўсишни бошлайди (1978 йилда Хитойнинг ташқи савдо ҳажми 50 фоизга ошади). Айнан 1978 йилда Хитойда заводни очиш учун дастлабки инвестиция шартномаси имзоланди. Икки йилдан сўнг, Дэн Сяопин тўртта махсус иқтисодий зонасини яратади – Хитойга технология ва капитал киритиш имкониятлари очилади. Хитойда бозор ислоҳотларининг бошланишига старт Хитой Коммунистик партияси Марказий Комитетининг Учинчи пленуми томонидан берилади. Айнан ўшанда иқтисодий ўсишнинг прагматик ёндашуви эълон қилинган эди. Натижада, Хитойда «социалистик модернизация» деб номланган бозорга йўналтирилган ислоҳотлар бошланади.

Тақдирни ҳал қилувчи Учинчи Пленумдан сўнг давлат корхоналарини ислоҳ қилиш бошланади. Дастлаб, режа асосида корхоналар учун кичик автономияларни бериш билан чекланиши керак эди, бироқ қисқа вақт ичида давлат компаниялари мустақиллиги янада кескин равишда кенгайиб кетади. Бошқарув бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритиб, улар ишлаб чиқариш ҳажмини ва уларнинг рентабеллигини оширади. Табиийки, давлатга тегишли бўлган корхоналарга хос бўлган самарасизлик сақланиб қолинсада, аммо режалаштирилган иқтисодиётдан яхши бўлди.

Бироқ, энг муҳим сакраш қишлоқ хўжалигида содир бўлади. Унинг деколлективизацияси бошланади. Хитой ҳудудида хусусий фермерлик этник номи Тўққиз Аждарҳо Тоғи қишлоғида қайта тикланади. Қишлоқнинг ўзи, ҳатто коммуна стандартлари бўйича ҳам жуда камбағал эди. 1976 йил сентябрь ойида маҳаллий партия аъзолари хусусий фермерлик масаласини муҳокама қилишга қарор қилишди. Узоқ бахслардан сўнг, фермер хўжаликларига кам ҳосил берувчи ерларни беришга, қолганларини эса коллективист усулга амал қилиш бўйича қарор қилишади. Натижада, хусусий мулкнинг кичик ғалабаси кузатилади – деҳқонларнинг кам ҳосил берувчи ерларидан, колхозчилар ерларидан кўра уч баробар кўпроқ ҳосил йиғилади.

1978 йилга келиб барча коммуна хусусий мулкдорга кўчиб ўтади. Кейинчалик қишлоқда хусусий тадбиркорликнинг тарқалиши бошланди ва 1982 йилга келиб хусусий фермер хўжалиги эътироф этилади. Аслида у, Ҳукумат қишлоқ хўжалиги бизнесида ўз душманини кўрган пайтда бошланган эди. Аммо шунга қарамай, фермерликни қонунлаштиришда катта ишлар амалга оширилади – кўпчилик фермерлар исталган пайт уларни бариси яна қайтиб олинишидан хавсираб, сармоя киритишга журъат қилолмас эди.

Жумладан, қишлоқ Хитойнинг ривожланишида яна бир муҳим роль ўйнади. Шундай тарзда, қишлоқ саноати де факто давлат корхоналари олдида давлатга рақобатчи бўлган биринчи хусусий ишлаб чиқариш бўлди. Айнан қишлоқ корхоналарининг кўтарилиши, давлатнинг саноат монополиясига чек қўяди. Фақат бир нечта тармоқлардан истисно тариқасида сақланиб қолинади. Уларнинг аҳамияти шундаки, улар келажакдаги ўзгаришлар учун катализатор бўлиб хизмат қилади. Ниҳоят 1979 йилда, кейинчалик шаҳарлардаги хусусий тадбиркорликни тиклаш йўлини очиб берган «якка тартибдаги хўжалик» тан олинади.

Албатта, бундай якка тартибдаги хўжаликларига қўйиладиган чекловлар жуда кўп эди – масалан, 7 кишидан ортиқроқ ишчини ёллаш мумкин эмас эди, бироқ шу билан бирга, Хитойда замонавий хизмат кўрсатиш соҳасига асос солган ва шаҳарлардаги давлат монополиясини тугатган айнан якка тартибдаги хўжаликлар бўлди.

Бироқ, энг қизиғи – махсус иқтисодий зоналарнинг пайдо бўлиши ҳақидагисини ўқишдир. Гонгконг, Макао, Сингапур, АҚШ ва Ғарбий Европада бўлган Хитой функционерлари капитализмнинг муваффақиятларидан – самарали ишлаб чиқариш, технологик ва иқтисодий тараққиёт ва юқори турмуш даражасидан ҳайратда қолишади. Айнан махсус иқтисодий зоналар, капиталистик тамойилларга асосланган «Хитой тажриба майдони» бўлиши керак эди.

Шундай махсус зоналардан бири мураккаб талафуз этиладиган номдаги Шэньчжэнь балиқчи шаҳари танланади. 30 йил давомида у, илгари 30 мингдан кам аҳолиси бўлган шаҳарчадан, аҳолиси тахминан 14 миллион киши бўлган мегаполисга айланади. Шундай тарзда, биринчи тажрибаларнинг аниқ натижалари туфайли капитализм Хитой бўйлаб тарқалади.

 

Хитой инқирози ва янги тур

1980-йилларнинг охирида, биринчи марта Хитой иқтисодий ислоҳоти бутунлай инқирозга дуч келди ва иқтисодиётни деярли ўн йил давомида узлуксиз ўсишини тўхтатади. 1989-йилги талабалар исёни инқирознинг энг юқори нуқтаси бўлди ва уларнинг фожиали натижалари фақат инқирозни кескинлаштиради ва иқтисодиёт тикланишини кечиктиради. Тез орада ҳукумат кайфиятни ўзгартириш орқали инқирозга муносабат билдиради. Бозор ислоҳотлари Хитой учун жуда зарарли бўлган жараён бўлиб, у биринчи навбатда гиперинфляцияни ва ундан кейин талабаларнинг тартибсизликларини бошдан кечиради.Хитой ҳукумати тўғри йўлни билишмасди ва айрим ўта ақлли иқтисодчилар ислоҳотларни қисқартиришга ва режаланган иқтисодиётга қайтишга даъват этадилар.

Бироқ, охир-оқибат, бозорга нисбатан ижобий қарашлар қайта тиклана бошлайди ва натижада, 1990 йиллар бошида Шанхайда Пудонг Махсус Зонаси очилади. Атига 10 йил ичида Пудонг иқтисодий жиҳатдан ривожланган ҳудудга айланади. Худди шундай 1990 йилда Шанхай фонд биржаси очилиши содир бўлади.

1992 йилда миллийлаштиришнинг социалистик ғоялари яна иқтисодиётга асқотади ва нафақага чиққан Дэн Сяопин уларни акс эттиришга қарор қилади. У жанубий шаҳарлар бўйлаб саёҳатини бошлайди, улардан бири Шэньчжэнь (илк махсус иқтисодий ҳудуд бўлган) эди. Сяопиннинг бу шаҳарга илк ташрифидан сўнг саккиз йил ўтади ва бу вақт мобайнида капитализм уни кескин ўзгартириб юборган эди – ҳамма жойда осмонўпар бинолар қад кўтарган, кўчаларда жонли бир ҳаракат бор ва фонд биржаси фаол эди.

Дэн, бозор ислоҳотларининг ёнғини пасайиб кетиш оқибатлари учун масъулиятни ва уни қайта ўт олдиришни ўз зиммасига олади. Аслида жанубий сафарнинг асосий ғояси «иккинчи инқилобни» сақлаб қолиш учун кейинги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш эди. Сяопиннинг нутқидан кейин ислоҳотларга қаршилик заифлашади, лекин оҳиригача ўчмайди.

1980-йилларда Хитойнинг иқтисодий ўзгаришларининг энг жиддий камчиликлари, нархларни ислоҳ қилишнинг етишмаслиги бўлиб, унда тартибсиз нархланиш, ресурсларни самарасиз тақсимлаш, иқтисоддаги бетартибликни келтириб чиқарди. Гарчи Хитой ҳукумати нарх-навони ислоҳ қилиш зарурлигини тан олган бўлса-да, у 1980-йилларнинг бошларида қулай вазиятни ўтказиб юборади. Ҳеч шубҳасизки, Хитойнинг ривожланаётган бозор иқтисодиёти бузилган нарх тизимини ислоҳ қилишга муҳтож эди. 1992 йилда Хитой ҳукумати нархларни назорат қилишни бекор қиладиган бир қатор қарорларни қабул қилди. Шундай қилиб, бозорга ўтиш билан Людвиг фон Мизес томонидан илгари сурилган социализмда иқтисодий ҳисоблаш муаммоси ҳал қилинади.

1992 йилда нарх-навонинг ислоҳоти бозор тизимини ривожлантиришнинг энг муҳим қадамидир. Эндиликда нарх сигналлари ҳар қандай бозор иқтисодиётида бўлгани каби, истеъмолчилар талабини қондириш учун ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар ҳақида ва катта даромад олиш учун ресурсларини қандай йўналтириши мумкинлиги хақида маълумот берар эди. 1997 йилда хусусийлаштириш расман тасдиқланди. Бундан буёғига уни социализмни заифлаштиришга уриниш сифатида қаралмади. Баъзи давлат корхоналари Хитойнинг қимматли қоғозлар бозорида (Шанхай ва Шэньчжэнь фонд биржалари), шунингдек, энг оммабоп Гонконг фонд биржаси бўлган хорижий бозорларда сотувга қўйилди. 2000 йилдан кейин давлат корхоналарини қайта қуриш янги, янада фаол босқичга ўтди. 2001 йилдан 2004 йилгача давлат корхоналари сони қарийб ярмига камайди.

Хитойнинг капитализм сари йўли хақидаги ҳикоямни ниҳоясига етказиб, бозор ислоҳотлари Хитойга энг камбағал социалистик давлатдан, энг тез ривожланган давлатлардан бирига айланишига ёрдам берганлиги хақида айтмоқчимани. Давлат сектори сезиларли равишда қисқартирилди ва ҳозирги пайтда давлат бир нечта соҳаларни назорат қилмоқда, бироқ сўнгги янгиликларга кўра айрим давлат корхоналарини хусусийлаштириш мумкинлиги айтилмоқда. Капитализм йўлидаги Хитой йўли- социалистик жамиятнинг ва режалаштирилган иқтисодиётнинг инқирози ҳамда капитализм ғалабасининг мисоли бўла олади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

2 Фикрлар

  1. Матнни сузма-суз (дословно) таржима килишдан кочиш керак, чунки таржима гализ ва тушунарсиз булиб колади.
    Мазкур матнда бундай гализликлар жуда куп, мен бу матннинг русча вариантини укимаганман, лекин узбекча вариантини укиш давомида куз олдимда русча вариант турди.
    Таржима яхши булмаган, унга ижодий ёндашиш керак.

    • Манбада асл мақоланинг русча варианти бор. Агар сиз шу мақолани асли билан танишиб чиқиб, уни таҳрир қилиб берсангиз, сиздан аввало миннатдор ва албатта рағбатлантирган бўлардик. бизнинг сайтимизга турли даражадаги таржимонлар ўз материалларини беришади. Жумладан муҳаррирларнинг хизмати ҳам мустасно эмас.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг