Ар-Рохийс, Рамазон далиллари билан 30 кун тўлиқ бўлиши ва Ҳайит байрами келаси чоршанба кунига тўғри келишини айтган

0
2094
Манба: sabq.org

Ар-Риёз. sabq.org янгиликлар порталидаги хабарда айтилишича, фалакиёт олимларидан биронтаси ҳам ойнинг (29 кун бўлиб ) кириб келиши юзасидан тўғри ҳисобни келтирмаган.

Фазо ва фалакиёт илмлари бўйича араб уюшмаси аъзоси Можид Ар-Рохийс Шаввол ойини кўриш борасидаги жанжални ва бу жанжалга қўшимча бўлиб келган саволларга, Рамазон ойини тўлиқ 30 кун бўлиши ҳамда 1440 хижрий йилдаги (2019 мелодий йили) муборак Ҳайит байрамини, ояти карима ва суннати набавиядан далил келтириб, қатъий гапириб ўтди.

Можид Ар-Рохийснинг sabq.org янгиликлар порталида таъкилашича, «…келаётган муборак Рамазон ойининг оҳирида Шаввол ойини кўриш ва бу йилги Ҳайит байрамини чеклашда «Рамазон ойи 30 кун тўла бўладими ёки 29 кунга кам бўлиб қоладими?», деган бахслар ортида жанжал кўпайди,»деган.

Унга қўшимча сифатда Ар-Рохийс: – Ойни кўриш исломий шарқий олам давлатларида кескин равишда аниқланган. Чунки, душанба кунги Ой, Қуёш ботиши ортидан ғойиб бўлади ва у, Ой деб ҳисобланмайди. Сешанба куни эса, Рамазонни 30 кунга тўлдириш керак бўлади.

Аммо араб давлатларидаги барча фалакиёт олимлари, Рамазон ойининг 30 кунга тўлиқ келишини таькидлаб айтдилар. Чунки, душанба кунининг кечқурунида Шаввол ойини кўриш умуман мумкин эмас.

Гарчи энг кучли замонавий техникалар билан бўлсада, Ой харгиз кўринмайди. Чунки, ойнинг кўтарилиш даражаси тақрибан ярим даража бўлади. Қуёшдан сўнг бироз дақиқалар осмонда туради,– деб илова қилди.

Ар-Рохийс яна қўшимча қилиб“фалаккиёт олимларидан жуда ҳам оз тоифаси янги Ойнинг 29 кун бўлиб кириб келишига биронта ҳам далил келтирмадилар ва улар шариатга хилоф бўлган саводсиз кишиларнинг ҳисобига таяндилар. Бу таяниш – қуёш ботганда, гарчи бир дақиқа бўлсада ой мавжуд бўлса, янги Ойнинг кириши, деб хисобланади, деганларида ҳисоб эди.

Табиийки, бу ҳисоб, фалак илмида ҳам, шариат илмида ҳам нотўғри ҳисобдир.

Улар келтирган ҳисобларининг ботил эканлигига –

биринчидан: уларнинг хисобича, иккинчи Шаввол ойи чоршанба куни бўлиб, янги Ой бир соат ва беш дақиқа туради, сўнг ғойиб бўлади. Агар бу гаплари тўғри бўлганида – у ой биринчи куннинг, тўлдирувчи ойининг осмонда туриш миқдори бўларди. Бу эса тўғри эмас, чунки у ҳолда агар иккинчи куннинг Ойи бўлганида бир ярим соатдан икки соат ва беш дақиқагача ботмасдан туриш керак эди. Бу эса, одамларга маьлумки, фалак илмини аниқлиги шак- шубҳани кўтармайдиган илмдир. Бундан бошқа Ойни мавжуд эканлигига бошқа бир қанча нозик илмлар борки, улар бу илмни билмасликка олдилар. Уларнинг зикрини келтириб ўтмайман (яьни, у илмларга мисол – Ой осмонда беш даража баландликда кўтарилиб туриши, энг камида 29 минут Қуёшдан орқада қолиши, Қуёш билан Ойдан чеккада узоқ бўлиши ва хоказолар), деди.

Иккинчидан: келажакда фалак илми, бу каби катта холатга етиб боришини Аллоҳ Субханах билар эди. Лекин, ибодат сабабларида бу илмнинг эътборини бекор қилди. Бу, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қилинган иш эди. У зот дедилар: «Биз ёзишни ҳам, ўқишни ҳам билмайдиган саводсиз умматмиз, ой шундай ва шундайдир», дея 29 кун билан 30 кунга ишора қилдилар. Бу эса, ойни ҳисоблашда фалак илмини тарк этишга очиқ далил бўлди.

Учинчидан: Ойни кўриш исботи барча аҳли илмлар ўртасида фалак ҳисоби билан эмас, балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ойни кўриб рўза тутинглар ва ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар сизларда булутли ҳаво бўлса, саноқни 30 кунга тўлдиринглар” (саҳиҳ Муслим) ва бошқа лафзда «Ойни кўриб рўза тутинглар ва Ойни кўриб рўзани очинглар, агар сизларда булут бўлса, 30 кун тутинглар” (саҳиҳи Ибн Хиббон). Бошқа лафзда «Шаъбон ойининг саноғини 30 кунга тўла қилинглар” ( сахих Бухорий) деган сўзлари сабабидандир.

Янги ойни кўрса ва осмонда етарли муддат турса, уни янги Ой деб хисоблаш – у Пайғамбарлик мўьжизаси дейилади. Аммо бундай талаб қилинган миқдор бўлмаса, у фалак илмида ҳам янги Ой дейилмайди. (“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хавойи нафсидан гапирмайдилар, унинг барчаси Аллоҳ тарафидан қилинган ваҳийдир”. Нажм сураси).

Тўртинчидан: Суяниш ишлари ҳисоб билан эмас, кўз билан кўрилиши керак бўлган ҳиссий бўлиши керак. Аллоҳ деди: «Ким Рамазон ойида ҳозир бўлса рўза тутсин». Мутахассис олимларнинг ижмоъси, Ой душанба куни кўринмасликка иттифоқ бўлганки, «сешанба куни ой куринмайди» деганлар. Бу ҳам шариат манзурларидан ойни кўрмаса, Рамазонни 30 кунга тўла қилишдир. Шунга мувофиқ, Аллоҳнинг хоҳиши билан Шавволнинг бошланиши 2019 йилнинг 5-июнига мувофиқ бўлади. У, 1440 хижрий йилининг аввалги Ҳайит байрами бўлади.

Шу билан Можид Ар-Рохийс сўзини қуйидаги мазмунда якун ясади:

Мен Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ишларига қарши чиққанларга мусибат етишини эслатаман. (Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ишига қарши бўлганларга фитна етиши ёки уларга аламли азоб бўлиши хақида огох бўлсинлар. Нур сураси.)

Саудия маҳкамасидан “Ойни кўрдим”, деб гувохлик берганларнинг барчасини исмлари эьлон қилишларини дуст тутиб қоламиз. Ойни кўриш умуман мумкин эмас. Сешанба куни Рамазон хурматини бузишлик, мусулмонларга хаддидан ошишлик деб хисобланади. Рамазон эса, чиқиб кетмаган. Ёки маҳкама ойни кўриши мумкинмас бўлган нарсани билганлиги сабабли “Ойни кўрдим” деган одам билан учрашиш имкониятини тўла қилсин, деб дўст тутиб қоламиз.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг вафотидан сўнг, мўьжиза тугади. Бу ўз навбатида бизнинг ибодатларимиз ойнинг кириши аниқ бўлиши билан боғланишига ҳар- ҳил ўйинлар булишини ман этади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг