Телеграм дастури 5.7 (android, ios) ва 1.7.2 версияга янгиланди. Ўзгаришлар билан танишинг.

0
1635
Манба: https://t.me

Аниқ махфийлик, муҳокамалар гуруҳи, постларга изоҳлар, веб-ботларда тезкор авторизация ва бошқалар.

Дастур 2014 йилда ўзининг биринчи махфийлик созламаларига эга бўлган эди. Бугунга келиб, гурухли чатлардан ташқари, барча суҳбатларда янада самарали кўринишга эга бўлди.

Энди бир гурухдаги барча синфдошлар учун телефон рақамларни кўриш ва бошқалар учун кўринмас қилиб созлаш мумкин ва бунинг учун бор йўғи қуйидаги созламаларни амалга ошириш лозим.

Хавфсизлик бўлимидан телефон контакт -> ҳеч ким кўрмасин (Nobody) – > Доимо кўрсатиш (Аlways share with)-> керакли гуруҳ ва контактлар танланади.

Созлама, танишлар гуруҳга қўшилганда ёки тарк этганда автоматик қўлланилади. Агар танишингиз сизга тегишли махфий маълумотни гуруҳ қатнашчиларига тарқатаётган бўлса, созламаларни ишга тушириш учун бор йўғи уни гуруҳдан чиқариб юбориш лозим бўлади.

Энди каналларда муҳокамалар тугмаси пайдо бўлди.

Телеграмдаги каналлар ўз фикрингизни чексиз аудиторияга етказиш воситасидир. Телеграмдаги 200 000 иштирокчигача эга бўлган гурухли чатлар энди саволларни чиройли тарзда муҳокама қилишлари мумкин.

Энди очиқ каналларни Телеграм иловаси бўлмаса ҳам веб браузерда кўриш имкони яратилди.

Бунинг учун браузердаги ҳавола ёнидаги “шунчаки кўриш” танланса бўлгани.

Қаллобликлардан огоҳлантириш.

Энди телеграм дастури қаллоблик ва шубҳали каналларни “SCAM” белгиси ёрдамида белги беради.

Шунингдек, IOS ва Android версияси учун қўшимча бир қанча қулайликлар ҳам тақдим этилди.

Телеграмнинг Ўзбекистондаги энг машхур ва қулай мессенжер ва тез -тез кўплаб қулайликлар тақдим этаётганини инобатга олиб, Дуров жанобларидан келгусида янада қулай қўшимча янгиланишларни кутиб қоламиз.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг