Дунёдаги энг обрўли мактаблар Дубайда филиал очишади

0
1414

Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Дубай шаҳри юксак иқтисоди билан дунёнинг асосий иш марказларидан бири ҳисобланади. Етакчи халқаро мактаб ва олий таълим муассасалари шўъба (филиал) очган бу шаҳар, биринчи тоифадаги таълим шаҳри бўлиш йўлида ҳам илдам одимлаяпти.

Дунёдаги бир қанча нуфузли унверситетлари бир жойда жойлашган нодир давлатлардан бири бўлган БААдаги мактабларнинг 34таси Дубайда. 209та махсус мактабда таълим олган 290.000 ўқувчининг йиллик таълим тўлови эса қарийб 2 милярд еврога тенг.

Дубайдаги London Buisness school (Лондон бизнес мактаби) ректори Franchois Ortalo Mange, ҳукуматнинг таълимга берган эътиброрига диққат қаратиб, «Ҳукумат узоқ муддатли аниқ режага эга. Бу эса таълим учун мақбул муҳитни тайёрлашимизга, Дубай ва Бирлашган Араб Амирликларининг ўзгаришига ўз ҳиссамизни қўшишимизга ёрдам беради», дейди.

ТУРЛИ МИЛЛАТЛАР БИР ЖОЙДА ТАЪЛИМ ОЛАДИ.

Канада, Ангиля, Ҳиндистон, Покистон, Россия ва Австралиянинг энг машҳур унверситетларининг Дубайдаги илм-фан шаҳарчасида шўбалари бор. Бу ердаги ўқувчиларнинг 90% фоизи хорижлик. Масалан, Wollongong унверситетида қарийб 108 хил миллат бир жойда таълим олади.

Дубай, «йиллик глобал ўқитувчи» мукофотига мезбонлик қилиб таълимнинг жамиятдаги ўрнининг аҳамиятига диққат қаратади. Касбга ғайриоддий ҳиссаси қўшилган ўқитувчи танлаб олинадиган маросимда бу йилги мукофот фахрий ўқитувчи бўлган Hollywood юлдузи Hugh Jackman тарафидан тақдим қилинди.

Дубайда ҳар йили ўқувчилар сони ортиб боради. Охирги 10йилда бу ерда 70дан ортиқ янги мактаб очилди. Муассасаларнинг сони ортгач муштарийлар ҳам бу ерда тақдим қилинган танлов ва имкониятлар борасида кўпроқ тушунчага эга бўлади. Таълим сифатини кўрган ота-оналар фарзандларини Дубайда ўқитишни истайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг