«Дирилиш Эртуғрул» ҳақида биз билмаган маълумотлар

0
130
Манба: tr.m.wikipedia.org

Дирилиш Эртуғрул, ТРТ1 тв каналида эфирга узатилаётган бир турк телесериали. «Текден фильм» киностудияси маҳсулоти бўлмиш ушбу сериалнинг илк қисми 2014 йил 10 декабрда эфирга узатилган.

Биринчи қисми эфирга узатилганидан кейин АБ гуруҳи рейтингида 1-ўринни олади. Бундан ташқари, 2015 йилнинг «Энг яхши сериали» мукофотини қўлга киритди. Ортидан 43- Пантена «Олтин капалак мукофотлари»да 2016 йилнинг «Энг яхши сериали» мукофотига сазовор бўлди.

Формати: телесериал
Тури: экшн тарих
Лойиҳа муаллифи: Меҳмет Боздағ
Сенарий муаллифлари: Меҳмет Боздағ, Атилла Энгин
Режиссёр: Метин Гунай
Бош ролларда: Энгин Алтан Дузятан, Каан Ташанер, Ҳуля Даржан, Илкер Аксум, Ҳанде Сорал, Жемал Ҳунал, Бурак Ҳакки, Куршат Алниачик, Жем Учан, Угур Гунеш, Сердар Гўкан, Дидем Балчин, Эсра Билгич, Чагдаш Ўнур Ўзтурк, Женгиз Жўшкун, Нуреттин Сўнмез
Бастакор: Зейнеп Алася
Давлат: Туркия
Тили: Туркча
Фасллари сони: 5
Қисмлари: 150

Сериалнинг биринчи фаслида 13- асрда Кайи қабиласининг салбчиларга қарши жанглари тасвирланган. Сериалнинг иккинчи фасли эса, 13- аср ўрталарида Кайи қабиласи, бу сафар мўғулларга қарши курашган жанглари ўрин олган.

Учинчи фаслида эса, 13- аср ўрталарида Сўгутга жойлашган Кайи қабиласи Эртуғрул Бей бошчилигида Византия империяси ва Чавдарўғиллари овулига қарши курашади.

Сериал учун 6 ой тайёргарлик кўрилган. Актёрларнинг ҳаммасига от миниш дарслари, эркак актёрларга қилич ишлатиш, ўқ отиш дарслари ҳам берилган.

Дирилиш Эртуғрул сериалининг тайёргарлик жараёни 2014 йил февралида бошланди. 5 ойда ҳикоя ва лойиҳалари битди. Гуруҳ май ойидан ишлай бошлади.

Дирилиш Эртуғрул 60 кишилик санъат ва декорация гуруҳи 4 ой ишлади ва ҳали давом этяпти. Либослар ва декорация учун 4000 квадрат метр газлама ишлатилган.

Сериалдаги хореографиялар учун Қазоғистондан дунёга машҳур «Чингиз Хон», «Жаҳаннам фаришталари 2» каби филмларда ишлаган махсус хореография жамоаси Номад келди. Номад ҳам актёрларни ҳамда отларни ўргатди ва муштлашув хореографиларини тайёрлади.

Сериалда фойдаланилган отлар сотиб олинди ва махсус ўргатилди. Бундан ташқари жайрон, қўйлар, эчкилар, кабутар, булбул ва какликлар ҳам жамоанинг бир парчаси бўлди. Биринчи қисм суратга олиш ишлари қарийб 1 ой давом этди.

Дирилиш Эртуғрул учун 1000га яқин либос ва мингларча уруш қуроллари ва аксесуарлар 0 дан ясалди. Либос ва бош кийимларда ишлатилган безак, тақинчоқлар, қилич, қалқон ва бошқа барча аксесуарлар Туркиянинг ҳар тарафидан йиғилди. Ёғоч маҳсулотлар битта-битта қўлда ясалди.

Сериал учун Рива ва Бейкоз поябзал фабрикасига 2 та плато қурилди. Кайи овули Ривада янгидан жонланди. Ривадаги плато, аслига уйғун ҳолда ясалган 600 метр квадратлик Сулаймон шоҳ ўтови ва 35 та чодир билан бирга умумий 40.000м2 майдонда қурилган. Бундан ташқари 12 та турли ўлчамларда овул дўконлари, 1та гиламхона, ўтов майдон ва таълимхона жой олади.

Бейкоз поябзал фабрикасида 6000м2 лик ёпиқ майдонга Ҳалаб, Ҳалаб саройи, арзхона, қўноқхоналар, йўлаклар, зиндонлар, Қоратойгар макони, Салжуқий қасри, салбчилар ибодатхонаси, такка ва чодирлар қурилди. Яна поябзал фабрикасидаги 5000м2 лик очиқ майдонга Ҳалаб бозори, қалъа, Сулаймон шоҳ чодири, салбчилар зиндони, йўлаги ва ибодатхонаси қурилди.

3-фасл суратга олиш ишлари Навшаҳир (Кападокя)да олишга қарор қилинган.

Сериал дунёнинг бир неча давлатларида эфирга узатилмоқда. Жумладан Афғонистон (Толо тв), Озарбайжон (АТВ), Бангладеш (Экушей тв), Болгария (ТВ7), Эстония (Канал2), Греция (АНТ1), Грузия (Маестро), Индонезия (Транс 7), Эрон (ГEМ ТВ), Исроил (Исроил плюс), Қозоғистон (Ченнел 31), Қатар (Қатар тв), Россия (Дорама), Руминя (ПримаТВ), Словакия (ТВ Дома) ва ниҳоят Ўзбекистон (ZO’R TV).

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг