Ўзбекистон XXI ёзги Осиё ўйинларига ариза топшириш учун тайёргарликни бошлади

0
488

Ўзбекистон ҳукумати томонидан Ўзбекистонда Ёзги Осиё ўйинларини ташкил этиш учун тегишли инфратузилмани яратиш бўйича махсус чора-тадбирлар Дастури қабул қилинди, дея хабар беради www.yenicag.ru сайти.

Ҳужжатда, Халқаро Олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши, Халқаро ва Осиё спорт федерацияси вакиллари билан Осиё Олимпия Кенгашига зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш, шунингдек, Осиё ўйинларини ўтказиш тажрибасини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш ҳамда мамлакатдаги спорт инфратузилмаларини таҳлилини қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича ривожлантириш режаси ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Шу мақсадда Тошкент ва Самарқандда Олимпия шаҳарлари қурилади, Тошкент-Самарқанд трассаси қайта қурилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 14 августидан 3 сентябригача Индонезияда бўлиб ўтган XVIII ёзги Осиё ўйинларида 231 нафар спортчидан ташкил топган Ўзбекистон спорт делегацияси 30 спорт тури бўйича мусобақаларда иштирок этиб, 70 та медаль, шундан 21 та таолтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Ўзбекистондаги XXI ёзги Осиё ўйинларининг ўтказилиши мамлакатга халқаро майдондаги обрў-эътиборини ошириш, давлатнинг спорт обрўсини мустаҳкамлаш имконини беради, дея таъкидланди Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан.

XIX Осиё ўйинлари 2022 йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида, ХХ Осиё ўйинлари эса – 2026 йилда Нагоя шаҳрида (Япония) бўлиб ўтади. 2030 йилги XXI ёзги Осиё ўйинларининг ўтказилиш жойи ҳали аниқланмаган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг