Мия симфонияси

0
439
Манба:https://www.nytimes.com

Олимлар мия касалликларини электр стимуляцияси билан даволашга киришмоқдалар.  New York Times саҳифасида шулар хақида батафсил маълумот берилмоқда.

Мия стимуляцияси бўйича тадқиқотлар жуда тез суръатлар билан ривожланмоқда ва натижалар шунчалик ҳайратда қолдирадики, кейинчалик одамлар Амазондан бу қурилмани сотиб олиш учун навбатда турадилар.

Ўтган бир ойда олимлар кекса одамларнинг хотирасини кучайтитиш устида ишлашмоқда. Улар бош миядан электр токини ўтказиб, имплантацияланган электродлардан фойдаланган ҳолда, мияси шикастланган аёлда айрим когнитив функцияларни тиклашгани хақида хабар беришди. Яқинда Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси бошга ўрнатиладган, кичик тирқич орқали электр токини бош мияга етказиб бериб, миянинг диққат марказидаги камчиликларни бартараф этишга мўлжалланган смартфон ўлчамидаги стимуляторни тасдиқлади.

Ўтган йили олимларнинг яна бир гуруҳи ўзларининг хотиранинг ишлашини яхшилайдиган мия симуляторини яратганларини эълон қилишди. Шу билан бирга, мияни «созлаш» учун электротларни ўз бошлари ёки пешаналарига жойлаштириш билан тажриба қилаётган одамларнинг субмаданият қатлами ўсишда давом этмоқда.

Нейро-стимуляция турли хил дастурлар ва турли хил сифат учун жуда кўп технологияларни ўз ичига олади. Бир нарса аниқки: яқин келажакда бу бош мия қопқоғи пайдо бўлмайди ва ҳақиқий фойда келтирадиган бош мия қопқоғи ҳам хавфли бўлиши мумкин.

Бироқ, жараён доимо кузатиб борилиши керак, чунки у мия функциясининг баъзи элементар хусусиятларига ҳам таъсир қилиши мумкин. Психиатрик препаратлардан ёки психотерапиядан фарқли ўлароқ, замонавий импульслар одамларнинг хатти-ҳаракатларини тез ва ишончли тарзда ўзгартиришлари мумкин.

Янги технологияни қадрлашни бошлаш учун сиз миядаги электр тизимининг ишчи расмини – метафорани тасаввур қила олишингиз керак. Мияга татбиқ этилган метафора хавфли бўлиши мумкин; улар ўз табиатига кўра жуда камёб ва улардан бирини танлаб олиш, номаълум хавф-хатарларни вужудга келтириши мумкин.

Оркестр метафораси – тушиниш бошлаш учун яхши жой. Мозартга ўхшаб ишлайдиган бу ажойиб мия – бу бирлашма туйғусини яратиш учун бир-бирлари билан синхронлаштирадиган кўплаб нейрон воситаларга эга.

Лос-Анжелесдаги опера директори ва Турин миллий симфоник оркестрининг бош дирижёри Жеймс Cонлон: » Ҳар бир дақиқада сиз барча асбобларни бир хил тезлик билан ўйнатишга ҳаракат қиласиз, улар бир хил тезликда, бир хил куч билан ўйнай олишини назорат қиласиз. Мен доимо диққат билан тинглайман, етакчилик қиламан ва унга эргашаман: орқага, олдинга, орқага, овозни тасдиқлашга, ўзгартиришга ёки ўзгартиришга буюраман.»

Мия олимлари кўпинча мия функцияларини симфония билан таққослашади. «Агар оркестрнинг ижроси бошлаганида, куйчи дирижёрга эмас, балки ёнидаги одамга қарайди», дейди Майкл Газзанига, Калифорния штатидаги Санта Барбара шаҳридаги психолог. «Худди шундай нарса ҳам мияда содир бўлади. Менда бир савол бор: миянинг дирижёри борми?

Электр аралашувнинг энг оғир шакли электроконвулсиф терапия ёки Э.К.Т., мия нейронларини қўзғатувчи электр оқимни юбориб, оғир депресияда бўлган баъзи кишиларга вақтинчалик ёрдам беради. Шифокорлар Э.К.Т.ни деярли бир асрга яқин қўллаб келган ва ҳалигача кўплаб беморларга даволаниш давом этмоқда. Метафора билан айтганда, Э.К.Т. бу оркестрни тўхтадиган ва мусиқачиларни уйга дам олиш ва янги кучлар билан эртага қайтиб келишини бошқарадиган одам.

Паркинсон касаллиги ва эпилепсия каби касалликларни даволаш учун чуқур мия стимуляцияси ёки Д.Б.С. деб аталадиган яна бир мақсадли электр терапияси шакли ишлатилган. Д.Б.С. да, электрод мия мушакининг маълум бир қисмига таъсир ўтказади, уни рағбатлантиради, лекин парадоксал равишда, маълум ҳудудда фаолиятни тўхтатади.

Айниқса кучли бўлинма ёпиқ бўлса, «бу бутун тизимга таъсир қилиши мумкин, ва бутун оркестрни овози ўчирилади,» дейди қаттиқ руҳий тушкунлик учун Д.Б.С стратегиясини ишлаб чиққан доктор Хелен Майберг.

Яқинда мия стимуляцияси бўйича тадқиқотчилар Э.К.Т. ёки Д.Б.С.дан фарқли бўлган техникани қўллайди. Тадқиқотлар бирида Бостон университети олимлари, инсоннинг миясида фронтал ва темпорал кортекс соҳалари ўртасида ритмик «боғланиш» деб аталадиган нарсаларни оптималлаштириш орқали катталарнинг хотирасини яхшилаш мумкинлигини аниқладилар.

Миянинг ичида паст частотали тўлқинлар орқали миянинг узоқ минтақаларнинг фаолиятига таъсир ўтказилади. Тадқиқотчилар ушбу тўлқинларни кучайтириш орқали, икки мия ҳудуди ва катта ёшдаги катталар ўртасида ишчи хотирани такомиллаштиришни кучайтириш учун электр симуляциясидан фойдаланишмоқчи.

«Биз бу икки ажратилган ҳудудни синхронлаш жараёнида нима қилаётганимизни ўйлаймиз», деди Бостон университети нейрологи ва ушбу тадқиқот муаллифларидан бири бўлган Роберт Реинҳарт.

Яқинда ўтказилган яна бир тадқиқотда, мия олимлари жамоаси 18 йил илгари автоҳалокатда оғир мия жароҳати олган аёлларда чарчоқ, заиф консентрация ва ақлий заифлик симптомларини камайтириш ёки йўқ қилиш мумкинлигини аниқладилар. Улар мияни марказий алмаштириш маркази сифатида таърифланган чуқур мия минтақаси таламуснинг ҳар икки томонига жойлаштирилган иккита электрод орқали уйғониш соатларида доимий оқимни таъминлаб беришди.

Албатта, метафора – бу фақат метафорадир ва онгни яширин сирларини тушуниш учун фақат битта қадамдир. Аммо бу технологик даврда, замонавий юқори технологияли даволаш усуллари ва кичик ва катта ҳажмдаги иддаоларни назарда тутган ҳолда, ақлга ҳеч қандай дастур табиий равишда мия фаолиятини машқ қилиб туришга тенг келмайди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг