Panasonic, чақирганда ўз эгасининг олдига келадиган «юрувчи» совутгични ишлаб чиқди

0
1340
Манба: building-tech.org

Бир пайтлар музлатгич фақат тор, ўта амалий вазифалар билан шуғулланиши мумкин эди, бироқ бахтимизга, бугунги кунда ақлли қурилмалар пайдо бўлди. Овозли ёрдамчилар билан суҳбатлашишимиз, музлатгич ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотларини буюртма қилишимиз ва барча жиҳозларни иловалар орқали назорат қилишимиз мумкин.

Япониянинг Panasonic компанияси барча хонадон соҳибларини ва диванда ётишни яхши кўрувчиларни тасаввурини рўёбга чиқариб, буйруқ билан эгасининг олдига ўзи келадиган келажак совутгичи прототипини тақдим этди.

Манба: building-tech.org

Аккумулятор билан жиҳозланган ва махсус жиҳозланган стендда жойлаштирилган Movable Fridge (кўчма музлатгич) мини-аппарати, барча мебель жиҳозлари билан бир хил дизайнда ишлаб чиқарилган. Фойдаланувчининг буйруғи билан «ақлли» машина махсус жойидан қўзғалади ва «овоз тарафга қараб боради». Ички сенсорлар (шунга ўхшашлар чангютгич роботларида қўлланилади) туфайли, қурилма фойдаланувчи хонанинг қайси қисмида жойлашганлигини аниқлаши ва йўлдаги тўсиқларни айланиб ўтиши мумкин.

Қурилма бошқаруви уни ичига ўрнатилган Alexa ва Cortana овозли ёрдамчилар томонидан назорат қилинади.

Қизиғи шундаки, «ақлли» машина фақат озиқ-овқат ва ичимликлар етазиб бериш билан чекланиб қолмайди. Талабга кўра, у совутгичда бўлган барча ичимликлар ҳақида батафсил маълумот беришга ва тўғри келадиган яхна таомлар ҳақида маслаҳат беришга қодир. Ишни тугатганидан сўнг, буйруқга кўра жойига қайтиб келади ва заряд олиш жойига ўрнашади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг