Фанлар академияси жинсий зўравонларни қувғин қилишни талаб қилмоқда.

0
419
Манба: New York Times/Paul R. Kennedy

Бу ҳафта АҚШ Миллий Фанлар академияси сиёсатида сезиларли ўзгаришлар бўлди. Энди улар қоидаларини бузган аъзоларни, жумладан, жинсий зўравонлик ҳолатлари қайд этилса академияни тарк этишга мажбур бўлади. Бу хақда The New York Times хабар бермоқда.

Академия аъзолари, жумладан дунёдаги энг таниқли умрбодга сайланган олимлар ҳам академияни тарк этишлари мумкин.

Илм-фан дунёси эркаклар тарихан устунлик қилган жойларда аёлларга нисбатан жинсий номутаносиблик, камситувчи ва жинсий зўравонлик муаммоларини ҳал этишга ҳаракат қилар экан, аввал академия ўз аъзолик қоидаларини ўзгартириш зарурати туғилди.

Сешанба куни академиянинг Вашингтондаги йиллик йиғилишидаги овоз беришда аъзолар ташкилот қонунларига ўзгартириш киритишни маъқулладилар. Бу қонун янги Кодексда белгиланган жинсий зўравонлик, камситиш ёки бошқа фаолият билан шуғулланувчи ҳар қандай олимни лавозимдан олиб ташлаш ҳуқуқини беради.

Академия томонидан 2000 га яқин олимларнинг тўлиқ аъзолигига якуний овоз бериш июнь ойининг ўрталарида кутилмоқда.

«Олдин айрим аъзолардан истеъфо бериш сўралган эди, аммо биз аъзони истеъфога чиқаришга қодир эмасдик,» дейди академиянинг президенти Марсиа МакНутт, пайшанба куни берган интервьюсида.

Академия аъзолари ва бошқа олимлар иштирокидаги баҳслар сўнгги йилларда кўп сонли лабораториялар, маърузалар ва конференциялар ўтказилди.

Миллий фанлар академиясининг ташқи кўриниши, Вашингтон шаҳри. /Maxwell MacKenzie/NAS

2015-йилда, таниқли астроном Жеффрей Уилям Марcей, Беркли томонидан ўтказилган университетидаги талабалар ичида жинсий зўравонликларини ўрганиш кампанияси бўйича айбдор деб топилганидан кейин, Калифорния университетининг профессор-ўқитувчиси лавозимидан истеъфога чиқди.

2018-йилда Колумбия университети бош неврологи Томас Жессел ички текширувдан сўнг «университет сиёсати ва қадриятлари» бузилганлигини аниқлади ва ишдан олинди. Университет бу ҳақида ҳеч қандай тафсилот бермади, аммо 2018-йилда Columbia Daily Spectator’, унинг романтик ва жинсий муносабатлари Университет қоидаларини бузганлигини хабар қилди. (У 2019 йил 28 апрелда вафот этди.)

Айримлар, АҚШдаги олимларни қўллаб-қувватлайдиган муассасаларда амалга оширилиши керак бўлган ўзгаришларни ижобий қабул қиляпти. У ерда аёл олималар атиги 30 фоизини ташкил қилади. Октябрь ойида Миллий Фан жамғармаси, фонд ресурсларидан фойдаланган ҳолда, академияда ишлайдиган олим кимнидир кузатиб бораётгани аниқланган ҳолатда академияни хабардор қилишни талаб қила бошладилар.

Доктор МакНаттнинг фикрига кўра, Миллий фанлар академиясида овоз бериш шу каби ҳаракат эди. Унинг сўзларига кўра, Миллий фанлар академияси, Муҳандислик ва тиббиёт институти, Ҳарвей Вайнштейнга қўйилган айбловлари 2017-йилда жамоатчиликка маълум бўлганидан сўнг, гендер масалалари бўйича тадқиқотлар олиб борди.

«Жинсий зўравонлик муаммоси кўнгилочар саноати ва сиёсатга эмас, балки илм-фанга ҳам ёйилди», дейди доктор МакНутт. «Биз хабарларга қўшилган бир қатор таниқли олимларнинг исмларини эшитдик, аммо академия ушбу ҳисоботни чоп этилишигача кутиш керак деб қарор қилди», дейди у.

2018 йил июнь ойида миллий академиялар бу гендер масаласи бўйича биринчи тадқиқот натижаларини эълон қилишди. У илм-фан, техника ва тиббиётда жинсий зўравонликнинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муваффақиятсизликка учраганини ва университетлар ва қонун чиқарувчиларнинг таъқибга учраган айбловларга муносабатида кескин ўзгаришлар қилишларини тавсия қилди.

Бу миллий академиялар учун нозик масала эди, чунки унинг айрим аъзолари ўзларининг олий ўқув юртларида жинсий зўравонликларга дуч келганлари иддао қилишган.

«Умуман олганда, жинсий зўравонликни плагиат каби бошқа академик хатти-ҳаракатлар каби жиддий тарзда даволаш керак», деди МакНатт.

2018 йил августида Миллий фанлар академияси ўзининг юриш-туриш кодексини ишлаб чиқишга киришди ва бу ҳафтада овоз бериш жараёнини амалга оширишнинг бир йўли эди, деди доктор МакНутт. «Академия, биз ваъз қиладиган нарсаларимизни амалда қўллаши керак», деди у.

Овоз беришнинг 95 фоизга яқини бу кодексни мақуллади, бошқалар эса бу каби қонунбузарликларни кўриб чиқиш жараёнидан ташвишда деди у. Доктор МакНуттнинг айтишича, уларда университетлар қандайдир ҳаракатлар қилган ҳақида, олимлар ишдан бўшатилган ёки нотўғри маълумотларга оид ҳужжатлар мавжуд бўлса бу жараён борган сари «такомиллашиб бораверади».

«Кейин, биз буни қанчалик тўғри эканлигини текширами. Биз жиноятнинг қанчалик оғирлигига қараб қандай жазо ўринли бўлса шу қўллаймиз», деди у.

Нанси Хопкинс, Массачуссетс Технология институти профессори, молекуляр биология мутахассиси, 1994 йилда бутун мамлакат диққатини жалб этган жинслардаги камситиш ҳақидаги лаборатория ҳисоботи муаллифи, академиянинг қарорини «ажойиб ғоя» деб атади.

«Бу академиянинг кучи ва обрўси учун жуда муҳимдир», деб ёзади у электрон почта орқали. «Бу муаммони тўлиқ ҳал қила олмайди, лекин бу ҳал қилишнинг муҳим қисмидир, чунки биз ушбу муаммоларни илм-фан фойдасига ҳал қилишни давом эттирмоқдамиз».

Ижтимоий тармоқларда аёлларнинг илм-фанга бўлган муносабати тезкор бўлди ва баъзилари бундай ҳаракатни узоқ вақт давомида кечиктирилганини айтди.

Академия 150 йилдан зиёд тарихда такрорланадиган муаммоларни ҳал қилиш учун ўзгача қадамлар қўйди. Бу ҳафта у 100 нафар янги аъзодан сайланганини эълон қилди, уларнинг 40таси аёллар бўлиб, уларнинг аксарияти ҳозиргача турлича йилга сайланган.

Доктор МакНутт, академия аъзоларининг тахминан 18 фоизи аёллар эканини, аммо улар бошқарув кенгашининг қарийб ярмини ташкил этишини айтди.

«Бу эркаклар томонидан бошқариладиган ташкилот, деб айтиш нотўғри. Чунки аёллар овози ҳам ҳурматга лойиқдир», – дея қўшимча қилди у.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг