Ўзбекистон “The best countries for business” рейтингида 105 ўринни эгаллади

0
880

Ўзбекистон Forbes журналининг “Бизнес учун энг яхши мамлакатлар” (The best countries for business) рейтинггида 105 ўринни эгаллади. Ушбу рейтинг мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми ўсиш кўрсаткичи, савдо баланси ҳамда аҳоли сони асосида тузилган.

Рейтингнинг биринчи ўрнидан Буюк Британия жой эгаллаган бўлиб, кучли ўнталикка Швейцария якун ясаб берган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори ҳисобланган Хитой рейтингнинг 49 ўрнидан жой эгаллаган бўлса, Россия ушбу рейтингда 55 ўрнида қайд этган.

Ушбу рейтингда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари: Қозоғистон 65-ўрин, Қирғизистон 108-ўрин ва Тожикистон 124-ўриндан жой эгаллашган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўтган йили эълон қилинган Жаҳон банки Гуруҳининг тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича “Бизнесни юритиш – 2019” (Doing Business 2019) рейтингида 74-ўриндан 76-ўринга пастлаган.

Мазкур жаҳон рейтингида Янги Зеландия яна биринчи ўринни эгаллаган, Сингапур, Дания, Гонгконг (Хитой), Корея Республикаси, Грузия, Норвегия, АҚШ, Буюк Британия ва Македония каби мамлакатлар эса кейинги поғонадан жой олган.

Темур Эшқувватов, ЎзА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг