Тошкент шаҳрида янги “Пойтахт банк” ўз фаолиятини бошлади.

0
1004

Тошкент шаҳрида эндиликда уй-жойлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратадиган янги банк фаолият олиб боради.

Банк пойтахтда арзон уй-жойлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратишга ихтисослашган. Эндиликда бу ерда 130 га яқин ходимлар мижозларга хизмат кўрсатади.

Банк тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган.

Банкнинг афзалликларидан бири, шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, интерактив хизматларнинг йўлга қўйилганлигидир. Унга кўра, мижоз ҳатто банкка келмаган тақдирда ҳам ҳисоб рақами очилиши ва бошқа хизматларни масофадан туриб амалга ошириши мумкин.

Шунингдек, хизмат кўрсатувчи банкоматлар ҳафтанинг ҳар куни 24 соат давомида фаолият олиб боради ҳамда банк тарифлари бўйича ҳам мижозларга кўплаб қулайликлар мавжуд.
 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг