Фермер хўжаликлари ер майдонлари мақбуллаштирилади

0
1313

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори юзасидан davletovuz телеграм канали орқали муносабат билдирилди. Телеграм канал, қарорни муҳтасар тарзда қисқача изоҳлаш билан бирга, якунида хулоса бериб ўтади. 

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (09.01.2019й 14-сон).

Эксперимент тариқасида фермер хўжаликлари учун ер участкалари очиқ танлов якунига кўра ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига биноан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори асосида қабул қилинган туман ҳокимининг қарори бўйича берилади.

Бир гектар ер майдони учун пахта-ғаллачилик лойиҳасига 2 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида ҳамда сабзавот-ғаллачилик, боғдорчилик-узумчилик, сабзавот-полизчилик лойиҳаларига 5 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган талабгорларга ва кластер корхоналарига туман сектор раҳбарининг тавсиясига кўра танлов ўтказмасдан туман ҳокимининг қарорига асосан ер участкалари ажратилади.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ҳажмлари уларнинг фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича белгиланади:

•  пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами – 100 гектар;

•  ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами – 20 гектар;

•  боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами – 10 гектар;

•  сабзавотчилик ва полизчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами – 5 гектар;

•  чорвачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ҳажмлари қонунчиликда белгиланган тартибда мавжуд шартли мол бош сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ўлчами юқорида назарда тутилган миқдорлардан кам бўлган тақдирда, уларни мақбуллаштаришга асос бўлади.

P.S.: Хотирамиз панд бермаса, бу учинчи ё тўртинчи оптималлаштириш сиёсати. Бунгача бўлган барча оптималлаштириш сиёсатлари, ўз-ўзидан хулоса қилиш мумкинки, муваффақиятга эришмади. Оптималлаштириш сиёсатидан қайси биридан сўнг қишлоқ жойларда ишсизлик яна кўпайган, самарадорлик ва ҳосилдорлик тушиб кетган эди. Вақт ҳакам.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг