Кимдир мусулмондан «насроний террорчилар» хақида мисол келтиришни талаб қилди. Ва у …

0
1525
Манба: http://amp.lifter.com.ua

Баъзан жим турган яхшироқдир. Айниқса, Интернетда.

1980 йилдан 2005 йилгача Қўшма Штатларда содир этилган барча террористик ҳужумлар ФҚБ маълумотларига кўра, 94% мусулмон бўлмаганлар томонидан содир этилган, дея ёзади Upworthy.

Шу билан бирга, Қўшма Штатлардаги исломга қарши гуруҳларнинг сони 2015 йилдан 2016 йилгача уч баробар кўпайган. Кўпчилик «террорчи» ва «мусулмон» сўзларини синоним дея билиб қолишган.

Муаллиф ва адвокат Қосим Рашид бундай хавфли нотўғри тасаввурлардан бўйнигача тўйиб кетган.

Шунинг учун бўлса керак, Твиттердаги қандайдир бир трол ундан «насроний террористик ҳаракатларига мисоллар келтиришини» талаб қилганида, у рақибини бурчакка тақаб қўйдим деб ўйлаган ва Рашид эса унга тарихда эпик дарс бериб қўйган. 

Ross Taylor/Getty Images

Мана унинг жавоблари:

«Сиз ростдан ҳам насроний террорчилар ҳақида гапириб беришмни истайсизми?»

Майли, мана сизга қисқача рўйхати:

                                                            АВС

Угандадаги Худонинг қаршилик армияси – ўз-ўзини тан олган насроний террористик гуруҳи бўлиб, унинг ҳисобида 100 мингдан ортиқ жабрланган, зўрланган, ўлдирилган ва қувиб чиқарилган одамлар бор бўлган.

Уларнинг мақсади- «насроний давлатига асос солишдир».

      ВВС

Марказий Африка Республикасида насроний айримчилари ҳамма масжидларни вайрон қилиб, мусулмонларни этник тозалашни амалга оширди, баъзан каннибализмга ҳам мурожаат этишган.

NY Daily News

АҚШда ФҚБ ва 382 полиция хизмати насроний- ирқчиларни Америка учун асосий террористик таҳдид деб аташади.

YouTube

Ку-клукс-клан – насроний террористик ташкилот бўлиб, унинг сафига келиб қўшилувчилар рекорд даражадалиги кузатилмоқда.

WordPress/This Is Bobby London

Яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, интернетда насроний- ирқчилар сони, “Ислом давлати” террористлари тарафдорларига қараганда тезроқ ўсиб бормоқда.

Reuters

Квебекда, 2017 йилнинг январь ойида, насроний-ирқчи ибодат қилаётган пайтида олти нафар мусулмонни ўлдирди.

BuzzFeed

Нью-Йорк, Мэриленд ва Портленддаги насроний-ирқичилар қора танли америкаликларни ва оқ танли америкаликларни мусулмонлар ҳимоясига чиққанлиги учун ўлдиришмоқда.

PBS

2016 йилнинг октябрь ойида, Канзасда, сомалийлик мусулмонларни оммавий қирғин қилишни ўзларини «салибчилар» деб атаган 3 киши режалаштирган, хайриятки, ФҚБ томонидан улар қўлга олинди.

NBC

Колорадо штатида 2015 йил ноябрь ойида, насроний Роберт Диар, Оилани режалаштириш марказига ҳужум қилди ва 3 кишини ўлдирди.

Time

Жанубий Каролина штатида 2015 йил июнь ойида насроний- ирқчи Дилан Руф ирқий уруш бошлаш учун тўққиз нафар қора танлини ўлдириди.

WordPress/Yahweh’s Elite

«Финееснинг Хизматкорлари» – насронийлик ирқчи ташкилоти бўлиб, улар эса аборт қилиш поликлиникасини портлатиб келади.

BBC

«Англовчи насронийлар”- яҳудийларни насронийликка эътиқод қилдиришни истовчи, Исроилда жойлашган террористик ташкилот.

NYT

1990 йилларда Сребреница шаҳридаги сербиялик насроний қўшин 9 минг нафар Босниялик мусулмонларга қарши геноцид қилди ва кўп сонли Босниялик мусулмон аёллар ва болаларни зўрлаган.

Business Insider

1995 йилда Оклаҳома штатида миллатчи-насроний Тимотий Маквей 169 кишини ўлдирди.

Odd Culture

1990 йилдан бери Хитойдаги «Шарқий чақмоқ» Қодир Тангри черкови бу секта йўлида турадиган ҳар қандай кишини ўлдиради, ўғирлаб кетади ва ҳужум қилади.

CNN

1996 йилда Атланта Олимпиадасида насроний террорчи Эрик Рудольф портлаш содир этиб, 1 кишини ўлдирган ва 111 киши жароҳат олган.

Financial Express

1989 йилдан буён Хиндистонда, Трипура Миллий-нажот жабҳаси насроний террористик ташкилоти мавжуд бўлиб, у алоҳида насроний давлатини яратишни талаб қилиб келади. Улар ҳиндларни ўғирлаб кетишади ва ўлдиришади.

Critical Studies

Буларнинг барчаси Яқин Шарқда 1 миллиондан зиёд тинч аҳоли ўлимига сабаб бўлган, Америка Қўшма Штатлари (кўпчилик ўнг қанотчилар насроний мамлакат деб аташади) томонидан амалга ошириб келинган қурол савдосини ҳисобга олмаганидадир. Фақатгина ўтган йилнинг ўзида Қўшма Штатлар, асосан, мусулмон мамлакатларга 26171 та бомбани ташлаган, кўплаб фуқароларни, шу жумладан, кекса одамларни, аёллар ва болаларни ўлдирган.

Apologetica Catolica

Насронийлар томонидан олиб борилган трансатлантик қул савдосини, насронийларнинг америкалик ҳиндларнинг геноцидини, Салем жодугарлари овини, испан инквизициясини, Австралиянинг туб аҳолисининг геноцидини гапирмаганда … Буларнинг барчаси Масиҳ номи билан амалга оширилган эди!

Сизни ушбу насроний террористик ташкилотларини очиқчасига қоралаган пайтингизни сезмадим. Мен, уларнинг аксарияти ҳақида ҳатто эшитмагансиз деб гумон қилмоқдаман. Одатда шундай ҳам бўлиб турадики, ўзингни билимингни оширишни ўрнига, бошқаларга ҳукм чиқариб турасан.

Бизнинг орамиздаги фарқ шундаки, бу ҳаракатлар Масиҳ билан боғлиқ эмас, чунки Мен Масиҳни антинасронийлардан эмас, насронийлардан ўрганаман. Сиз эса Исломни антиисломчи мутаасиблардан эмас, балки мусулмонлардан ўрганинг.

Ўз уйингизни аввал тартибга келтириб олинг, насроний терроризм хақида жим турманг, шундан сўнг сиз билан гаплашамиз. Омон бўлинг”

 

Бу барча инсонларга, яъни ирқига, жинсига, динига ёки бошқа бирор нарсасига асосланган шахснинг ҳаракатини ихтилофлаштиришга мойил бўлган ҳар бир киши учун ажойиб сабоқ. Бу нафақат ёмон, балки ўзимизнинг хавфсизлигимизга путур етказади.

Шунинг учун, келгусида кимдир: «Мусулмонлар ҳаммаси террористлар эмас, балки барча террорчилар мусулмонлар», дея таъкидлайдиган бўлса, унга манашу жавобни кўрсатинг!

Сиз насроний терроризм ҳақида эшитганмисиз?

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг