Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди

0
1032

2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилди ва кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди.

«Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби»га кўра ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишнинг содда тизими яратилди.

Шартномани ҳисобга қўйиш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

Ҳисобга қўйиш иккита усулда амалга оширилади:

1. Давлат солиқ хизмати органларига бормаган ҳолда, яъни ДСҚнинг my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жойлаштирилган «Ижара шартномаларини ҳисобга олиш» интерактив хизмати орқали.

2. Жисмоний шахснинг доимий яшаш, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган жойидаги давлат солиқ инспекциясига ташриф буюрган ҳолда.

Шартномани давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш учун 2 та ҳужжат – паспорт нусхаси ва ижара шартномаси талаб қилинади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг