Иссиқхоналар назорати жараёнида аниқланган зарарли организмлар

0
1485

2018-йилнинг 12-декабр куни Қашқадарё вилоятининг Касби туманида цитрус мевалар парвариш қилинадиган иссиқхона дала назоратидан ўтказилаётган жараёнда лимон барглари карантиндаги организмлар билан зарарланганлигига шубҳа бўлганлиги учун намуналар олиниб Марказий карантин лабораториясига жўнатилди. Марказий карантин лабораториясида олиб борилган экспертиза текширувлари натижасида лимон баргларида цитрус инли куяси, қора цитрус оққаноти аниқланди. Лаборатория хулосасида иссиқхонага тегишли карантин чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди ва шунга асосан иссиқхонада аниқланган ҳашаротларга нисбатан карантин чоралари кўрилди, дея хабар бермоқда “Ўздавкарантин” инспекцияси ахборот хизмати.

Шу ўринда қора цитрус оққаноти ҳақида маълумот. Ўзбекистонда қора цитрус оққаноти Тошкент вилояти ҳудудида аниқланган. Қора цитрус оққаноти асосан лимон ўсимлигининг хафли кушандаси ҳисобланади. Шу билан бир қаторда у мандарин ва грейпфрут ўсимликларида ҳам аниқланган. Қора цитрус оққаноти капалагининг қанотлари ёзилганда 4-5 мм узунликда бўлиб, қанотлари кулранг, ингичка, ўткир учли бўлади. Олдинги жуфт қаноти иккита тўқ чизиқлар , ўртасида эса В шаклида белгиси ва тепа учида қора доғлари бор.

Кураш чоралари. Карантин тадбирлари қаторига кўчатлик материалларини мунтазам текшириш ва экспертиза қилиш, зараркунанда тарқалган ҳудудлардан қўчатлар материаллар ва қаламчаларни келтириш қатъиян ман қилинади. Ҳашарот тарқалган далалардаги кўчатларга фосфор-органик препаратлар билан ишлов берилиши керак. Қора цитрус оққаноти цитрус ва субтропик минтақа ўсимликлари учун жуда зарарли ички карантин зараркунанда ҳисобланади.

Зарари. Қора цитрус оққаноти асосан цитрус ўсимликларида лимон, мандарин, апелсин, трифолиат, чой, хурмо, шилви, настарин, дафна, жасмин, камфара, гардения, лигуструм каби ўсимликларга катта зарар келтиради. Личинкалари баргларни сўриб, унинг шарбати билан озиқланади, бундан барглар кучсизланади ва ўсимликлар хосилдорлиги пасаяди.

Карантин тадбирлари.

Зараркунандани ўз вақтида аниқлаш мақсадида ўсимликларни доимий текшириб туриш;

Хўжалик кўчат етиштириб, сотишга ихтисослашган бўлса, фумигатсион камераларга эга бўлиши, кўчат ва қаламчаларни жўнатишдан олдин зарарсизлантириши;

Карантин ҳолати жорий қилинган хўжаликларда ўсимлик маҳсулотларини карантин инспекциясининг рухсатисиз ташқарига олиб чиқиб кетмаслик, каби тадбирларни ўз ичига олади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг