Мисрда қуёш электр энергияси: бир киловатт -соати уч центдан паст

0
247

Мисрнинг  Асуан ҳудудида 200 мегаватт қувватга эга Kom Ombo қуёш электростанциясида ишлаб чиқарувчини аниқлаш учун тендер савдоларига келиб тушган аризалар очилди- дея хабар беради renen.ru.

Иккита иштирокчининг таклифлари киловатт- соатига уч АҚШ центидан паст. Энг паст нарх – БААнинг Abdul Latif Jameel Energy гуруҳига тегишли бўлган Испаниянинг Fotowatio Renewable Ventures (FRV) компанияси томонидан берилган бўлиб, у – $ 0,0279,117 ташкил этади. Саудия Арабистонидан ACWA Powerнинг баҳоси бир оз юқори бўлиб, у  – $ 0.02799 ташкил этади (пресс-релиз (ҳавола:).

Учинчи ўринда эса киловат-соатига 0.03045 АҚШ доллари бўлган Норвегиянинг Scatec Solar компанияси. Қолган учта таклиф киловатт-соатига $ 0.0315, $ 0.034 ва $ 0.035 нарх билан EDF-Marubeni-El Sewedy, Engie-Orascom ва Actis-Enerpal консорциумларига тегишлидир.
Миср электр тармоқлари компанияси (EETC) билан электр энергиясини сотиб олиш учун 20 йиллик шартнома имзолаган ғолиб жорий ой давомида эълон қилиниши керак.
Танловнинг дастлабки натижалари қуёш энергиясини бугунги кунда энг арзон электр энергияси таклиф қила олишини ва юқори рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқламоқда. Кўриб турганимиздек, унчалик сиёсий барқарорлик ҳукм сурмаган, қуёш электр энергияси нархи юқори бўлиб, субсидия қилинмаган капиталнинг нисбатан юқори қиймати бўлган мамлакатларда ҳам бир киловатт-сотига уч центдан пастга тушиши мумкин экан.

Қуёш энергиясининг энг паст нархи ва келгуси йиллардаги назарий минимал қийматлари манабу мақолада келтирилган (ҳавола: ).

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг