Қуёш энергиясининг нархи қанчалик даражада паст бўлиши мумкин?

0
119

Самарали ташкил этилган бозорларда фотоволтаик қуёш электростанциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси нархи сўнгги йилларда сезиларли даражада пасайди-дея хабар беради renen.ru.
Графикада баъзи бир якунига етган танлов натижалари кўрсатилган.
  
Саудия Арабистондаги ушбу тендерда бир киловатт- соатига 2,36 АҚШ центига тенг миқдорда нарх қайд қилинган, ҳатто бир киловатт- соатига фақат 1,79 цент ҳам таклиф этилди (EDF/Masdar консорциумидан) (гарчи, ушбу ариза номаълум сабабларга кўра ким ошди савдосидан чиқарилган эди).


Нарх қанчалик даражда пасайиши мумкинлигида бирор чегаралар борми? Албатта, узоқ келажакни тахмин қилиш қийин, бироқ бир неча йил олдинга қараб кўриш мумкин. GTM Research (Wood Mackenzie) компанияси томонидан тегишли ҳисоб-китоблар олиб борилди ва бу хақида эълон қилинди.

Аукционлар рақобатни оширади ҳамда шу орқали такомиллаштирилиш рағбатлантиради ва сраф-харажатларни пасайтиришга эришилинади, дея муаллифлар ўз маърузаларида баёнот бермоқдалар. 2016 йилнинг иккинчи ярмида танловлар жорий этилган мамлакатлар сони 61 тани ташкил этиб, деярли икки бараварга ошган. Дунё нархларининг пасайишига сабаб бўлган омиллар қаторига, лойиҳа рискларини камайтириш, жумладан,эркин замин («бепул»?)  ёки слоқиларнинг йўқлиги (солиқдан озод этилиши), имтиёзли молиялаштириш, тендер муддатидан ишга туширишгача муддатини узайтириш ва миллий ҳукуматларнинг танловга даъвогарлиги, нархларга таъсир қилишда давом эттиради. Лекин, бозорлардаги мавжуд арзон нархлар лойиҳачи-ишлаб чиқарувчиларга нархларни пасайтириш мураккаброқ бўлади.
GTM эса, етакчи бозорларда нархни 2022 йилга киловатт- соатини 1,47 АҚШ центга тушириш имконияти мавжуд деб ҳисоблайди.
 
Бу ҳисоб-китоблар «Оптимал молиявий» шартлар ва технологиянинг энг арзон нархи учун (шунингдек, гап қуёш нурланишининг юқори даражаси бўлган ҳудудлари ҳақидалиги равшан). Бундай ҳолатда, лойиҳани даромад келтириши (IRR) кўрсаткичи 7% ни ташкил қилади ва ушбу модель узоқ муддатли тегишли шартномалар бўйича (PPA) йиллик нархнинг 2% гача кўтарилишини назарда тутади.
Танлов натижалари бўйича нархларнинг эълон қилиш муддати ва қуёш электростанцияларини ишга тушуриш ўртасида бир неча йил ўтиши инобатга олинса, 1,47 цент / кВт / соат нархни яқин муддатларда аввалроқ кўришимиз мумкин. Тахминларга кўра, жорий йилда Саудия Арабистонининг тендерларида (ҳавола: http://renen.ru/saudi-arabia-to-tender-3-3-gw-solar-projects-in-2018/) бизни сюрпризлар кутмоқда.
Бир мегаватт соатига 14,70 доллар (ҳар киловат-соатига 1,47 цент) ҳозирги лойиҳалар билан солиштирганда агрессивроқ туюлиши мумкинлигига қарамай, 2022 йилда МВт учун 14 долларлик тендер натижаларига асосланган нархлар «эски янгиликлар»дай кўриниш ҳосил қилади, дейилади GTM тадқиқотларида.
Маъруза муаллифлари 2022 йилга қадар “ёки ундан олдин” қуёш электр станциялари томонидан электр энергиясини етказиб бериш бўйича келишувларнинг ўртача жаҳон нархлари» жорий бир киловатт –соат учун 6 центдан 4 центга тушишини тахмин қилмоқдалар.

Муаллиф: Владимир Сидорович

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг