БУРЧГА САДОҚАТ, МАСЪУЛИЯТ ВА ФИДОЙИЛИК

0
298

Полковник Бекзод Аденов командирлик қилаётган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. Бу хақида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий матбуот органи сайтида хабар берилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳамда ҳарбий қисм қўмондонлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад Қуролли Кучларимизда «Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» деган концептуал ғояни ҳарбий хизматчилар онгига сингдиришдир. 

Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда дунёда ва ён-атрофимизда содир бўлаётган глобаллашув жараёнларига нисбатан уларда онгли муносабат ва фаол ҳаётий позициясини шакллантириш, бурчга садоқат, масъулият, фидойилик туйғуларини сингдиришдан иборат.

 «Мингта курашчини битта маънавиятли, билимдон инсон битта сўз билан енгади», деган донолар фикри билан ўз сўзини бошлади Республика Маънавият-маърифат маркази мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси эксперт-маслаҳатчиси фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова. У негизида ахлоқ – гўзал хулқ-атвор, ваъдага вафо, олижаноблик, билимдонлик, ватанпарварлик, садоқат, қалб беғуборлиги, бағрикенглик каби бир қатор инсоний фазилатлар жо бўлган маънавият ҳар бир инсон учун сув ила ҳаводек зарур эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Адлия капитани Гулчеҳра Турсунованинг қонун устуворлиги, маънавий етуклик, ватанпарварлик мавзудаги маърузаси шахсий таркиб томонидан илиқ қарши олинди.
Тадбирда сўз олган Тошкент ҳарбий округи хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис Дилбархон Ҳусанова, Қуролли Кучлар академияси гуманитар фанлар кафедраси цикл бошлиғи подполковник Абдусаттор Эргашев, Республика Маънавият-маърифат маркази бўлим бошлиғи сиёсий фанлар номзоди Турсунмурод Маматқуловлар инсон ҳаётида маънавият ва маърифатнинг ўрни, ҳурлигимиз бардавомлиги йўлида фидойи ва садоқатли бўлиш борасида фикр билдиришди.

Зулфия ЮНУСОВА

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг