Бельгия бош вазири нима учун карантинга олинди?

0
120
Фото:yandex.ru

Бельгия бош вазири Александр де Кроо ҳамда федераль ҳукуматнинг бир қатор вазирлари Франция бош вазири Жон Кастекс билан мулоқот қилгандан кейин карантинга олинди. Франция бош вазири душанба куни COVID-19 га қарши тест топшириб ижобий натижа кўрсатган эди, дейилади Бельгиянинг RTBF телеканали.

“Александр де Кроо хавфсизлик бўйича Франция-Бельгия қўшма мажлиси доирасида Франция бош вазирини қабул қилганди. Энди у ўз фаолиятини тўхтатиб, чоршанба куни тест жавобини олгунича карантинда қолади”, — деб хабар берди мазкур телеканал.

Тестнинг салбий натижаси чиқмагунича Франция делегацияси билан бўлиб ўтган мажлисда иштирок этган Бельгиянинг ИИВ, ТИВ, Мудофаа ва Адлия вазирлари ҳам карантинда ўтиради.

Бельгия бош вазирининг маслаҳатчиси Франсуа Байлининг изоҳ беришича, музокаралар давомида “барча санитар нормаларига амал қилинган”.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг