Болгарияда автобус ҳалокатга учради, 45 киши қурбон бўлди

0
112
Фото:yandex.ru

Reyters агентлиги хабар беришича, Македония шимолидан келган сайёҳлик автобуси Болгария ғарбидаги автомагистрал ҳалокатга учраган.

Автобус ёниб кетган, камида 45 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида болалар ҳам бор, дея маълум қилди агентлик.

Ҳалокатда етти нафар шаҳс жабрланган. Ўшанда улар дарҳол пойтахтдаги шифохонага етказилган.

Автоҳалокат тунги соат 2 лар атрофида содир бўлган. Ҳодиса жойи ҳозирда ўраб олинган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Шимолий Македония фуқаролари бўлгани хабар қилинди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг