Давлат органларининг Telegram-каналларига реклама қўйилмайди

0
95
Фото:yande.ru

Аввалроқ, Telegram асосчиси Павел Дуров ўз расмий каналида мессенжердаги мажбурий реклама постлари ҳақида маълумот берган.

Унга кўра, Telegram “ҳомийлик хабарлари” (рекламалар) орқали ҳар кимга ўз канали ёки ботини тарғиб қилиш имкони берилади. Рекламалар фақат каналларда бўлади, гуруҳлар ва шахсий хабарларга жойлаштирилмайди.

Масс-медиа фонди вакили Дуровдан сиёсатчилар, давлат раҳбарлари ва ташкилотларнинг расмий Telegram-каналларида ҳам тест режимида реклама постлари пайдо бўлиши ҳақида сўради.

Телеграм вакили бунга жавобан булар вақтинчалик экани, давлат амалдорлари ва давлат ташкилотларининг каналлари реклама платформасидан чиқариб ташланаётганини маълум қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг