Европа Иттифоқи муҳожирларни Беларусь ва Польшага ташийдиган фирмаларга қарши санкциялар жорий қилмоқчи

0
93
Фото:daryo.uz

Европа Иттифоқи муҳожирларни Иттифоқ ҳудудига ташишда ёрдам берадиган сайёҳлик ва транспорт компанияларини қора рўйхатга киритмоқчи. Бундан мақсад Беларусь ва Евроиттифоқга чегарадош бошқа мамлакатларнинг ноқонуний миграциядан жамиятга таҳдид сифатида фойдаланишига йўл қўймаслик, деб ёзади Bloomberg Евроиттифоқ ички ҳужжатига таяниб.

Европа Иттифоқининг фикрича, ҳамжамият ва Беларусь чегараларидаги муҳожирлар билан боғлиқ вазият айрим транспорт ва сайёҳлик фирмалари иштирокисиз, эҳтимол, юз бермаган бўларди.

Шу муносабат билан Европадаги операцияларга чекловлар қўйиш ҳамда ноқонуний муҳожирларни Европа Иттифоқига ўтказишда иштирок этган деб ҳисобланувчи компанияларнинг Европа Иттифоқидаги лицензияларини тўхтатиб туриш таклиф этилмоқда. Европа Комиссияси кўриладиган чоралар ҳақида 23 ноябрь куни эълон қилиши кутилмоқда.

Европа Иттифоқининг ички ҳужжатларига кўра, чекловчи чора-тадбирлар ҳар бир ҳолатнинг хусусиятларидан келиб чиқади ва бир йилдан кейин ҳисоб-китоб қилинади, шундан сўнг улар узайтирилиши мумкин, дейилади Bloomberg хабарида.

8 ноябрь куни эрталаб Беларусь ва Европа Иттифоқи давлатлари чегарасида вазият кескинлашди. Беларусь оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг Польша билан чегараси томонга ҳаракатланаётган муҳожирлар карвони акс этган видеоларни эълон қилди. 11 ноябрь куни Буюк Британия, АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари Беларусь ҳукуматини Польша—Беларусь чегарасидаги миграция инқирозини сунъий равишда яратганликда айблади.

Европа Иттифоқи маъмурияти муҳожирларни Польша чегарасига етказишни ташкил этишда иштирок этган барча компаниялар ва шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш режасини эълон қилгач, бир қанча авиакомпаниялар Ироқ ва бошқа бир қатор давлатлар фуқароларини Беларусга ташишни чеклади. Жумладан, Ўзбекистон ҳудуди орқали Ироқ, Сурия, Яман, Ливан, Ливия ва Афғонистон

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг