Қашқадарёда ўта оғир турдаги жиноятни содир этиб қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

0
110
Фото:yandex.ru

Кеча 23 ноябрь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан бир йилдан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

У 2020-йилнинг сентябр ойидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган. Ушланган вақтида фуқаро Ш.Ш. қочишга уринган ва ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган.

1993-йилда туғилган Ш.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми ва 25, 97-моддаси 2-қисми “v,d,j,n,о,p” бандларида кўрсатилган жиноятни содир этиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг