Венесуэлада бўлиб ўтган сайловларда социалистлар ишончли ғалабага эришди

0
113
Фото:ria.ru

Венесуэла президенти Николас Мадуро 2021 йилги ҳудудлар сайловида 23 та губернатор ўрнининг 20 тасини ҳамда пойтахт ҳокимлигини эгаллашга муваффақ бўлган социалистларни ишончли ғалаба билан қутлади.

Венесуэла миллий сайлов кенгашининг тарқатган сўнгги маълумотларига кўра, сайлов бюллетенларининг 90,21 фоизи ҳисоблаб чиқилгандан кейин 23 та губернаторлик ўрнининг 20 тасини Ягона социалистик партиясидан (PSUV) кўрсатилган номзодлари эгаллагани маълум бўлган. Венесуэла мухолифатидан кўрсатилган номзодлар эса Кохедес, Нуэва-Эспарта ва Сулия штатларида ғолибликни қўлга киритгани айтилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, сайловчиларнинг 41,8 фоизи овоз бериш жараёнида иштирок этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг