Афғонистон Туркиянинг Анқара шаҳри билан парвозларни йўлга қўйиб олди

0
99
Фото:ria.ru

Афғонистоннинг Ariana Afghan Airlines миллий авиаташувчиси Кобулдан Анқарага парвозларни бошлади, деб хабар бермоқда Афғонистон миллий олимпия қўмитаси раҳбари Назар Муҳаммад Мотмаин.

«Ariana Afghan Airlines Анқарага қатновни бошлади. Яхши муваффақият», — деб ёзди у ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Анқарадаги “Эсанбуға” халқаро аэропортининг онлайн таблоси берган маълумотда Кобулдан учиб келган ҳаво кемаси Туркия пойтахтига маҳаллий вақт билан 17:30 да келиб қўнгани акс этган.

Кейинги уч ой ичида Афғонистонда ҳукумат алмашгандан кейин Кобулдан учадиган кўплаб авиарейслар парвозларни тўхтатиб қўйганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг