Афғонистонда бир нечта телекўрсатувлар тақиқлаб қўйилди

0
95
Фото:ria.ru

Афғонистонда ҳукумат тепасига келган «Толибон» ҳаракати қатор телекўрсатувларни тақиқлаб қўйди, уларнинг орасида аёллар иштирок этаётган кўрсатувлар ҳам бор, деб ёзмоқда РИА Новости Афғонистон ҳукумати тарқатган хабарларга таяниб.

Хабарда айтилишича, шариат нормаларига ва маънавиятга зид бўлмаслиги учун барча телекўрсатувлар назоратга олиниши лозим. Кўнгилочар дастурлар аҳолининг диний ҳиссиётларини ҳақорат қилмаслиги, аёл журналистлар эса бошига рўмол ўраб юриши керак.

«Аёллар иштирокидаги телесериаллар трансляция қилинмайди. Эркаклар ва аёллар ярим яланғоч тушган фильмлар ва клипларни ҳам намойиш қилиш тақиқланади», – дейилади ушбу хабарда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг