Болгарияда сайёҳлик автобуси ҳалокатга учраб, 45 киши ҳалок бўлди

0
100
Фото:reuters.com

Македония шимолидан келган сайёҳлик автобуси Болгария ғарбидаги шосседа ҳалокатга учради ва ёниб кетди, деб хабар бермоқда Reyters.

Камида 45 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида болалар ҳам бор. Куйган етти нафар жабрланувчи пойтахтдаги шифохонага етказилди.

Ҳодиса тунги соат 02:00 лар атрофида содир бўлган. Ҳодиса жойи ҳозирда ўраб олинган.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Шимолий Македония аҳолисидир.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг