АҚШлик шифокор қишда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай бўлиши ҳақида гапирди

0
98
Фото:yandex.ru

– Коронавируснинг “дельта” штамми бутун дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. АҚШда касаллик билан боғлиқ вазият қишда янада ёмонлашиши хавфи бор, – дея огоҳлантирмоқда мамлакатнинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси, Миллий аллергик ва юқумли касалликлар институти раҳбари Энтони Фаучи.

Унинг айтишича, мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони ошмоқда. Қолаверса, қишки таътил мавсумида оилавий учрашувлар кўпаяди, янги йил байрами яқинлашиб келмоқда, бу ўта салбий оқибатларга олиб келиши кўпчиликни хавотирлар солмоқда.

АҚШда кунига 80 мингдан ортиқ киши вирусни юқтириб олаётгани ҳақида маълумотлар берилмоқда, 40 та штатда сўнгги ўн ҳафта ичида коронавирус инфекцияси тарқалиши ва касалхонага ётқизиш бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

Шу боис, мутахассис Фауcи барча федерал ва маҳаллий ҳокимият органларини, тиббиёт ходимларини, умуман, мамлакатдаги 60 миллионга яқин аҳолини қайта вакцинациядан ўтишга жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.

(Б.Худойбердиев)

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг