Ҳиндистон жануби-шарқида кучли ёмғирлар туфайли 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

0
93
Фото:aniq.uz

Ҳиндистон жануби-шарқида кучли ёғингарчилик оқибатида камида 41 киши вафот этди, 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни кечқурун бошланган кучли ёмғир оқибатида 1316 та қишлоқни сув босган. Сув тошқинлари туфайли Тирупати шаҳрида алоқа узилган.

Хабарга кўра, расмийлар жабрланган ҳудудларда қутқарув ишларини олиб бормоқда. Андхра-Прадеш ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оилаларига 500 минг рупий (тахминан 6,7 минг доллар) тўлашини маълум қилган.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 1 октябрдан ҳозирги кунгача штатда 518 мм дан ортиқ ёғингарчилик тушган, бу ушбу даврдаги ўртача кўрсаткичдан 68 фоизга кўпдир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг