UzAuto Captiva 5 учун «чексиз узр» сўради

0
140
Фото:yandex.ru

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномаларни тўхтатишни ҳамда олдин тузилган шартномалар бўйича мижозлар пулларини қайтаришини маълум қилди.

“UzAuto Motors” АЖ раҳбарияти ва жамоаси ўз мижозларимиздан келтирилган ноқулайликлар учун чексиз узр сўрайди ҳамда айни пайтдаги вазиятда мижозлари учун қайғуриб, қабул қилинган қарори ягона тўғри қарор эканлигига ишонади.
Мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этади», – дейилган расмий хабарда.

Хабарда айтилишига кўра бундай вазият компания тарихида биринчи бор юз бермоқда, ҳаммасига сабаб – умумжаҳон яримўтказгичлар танқислиги.

Маълумот учун, Мексикада ишлаб чиқариладиган Chevrolet Captiva 5 атомобиллари Ўзбекистон бозида 2021 йилнинг сентябрь охирда сотувга чиққан эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг